Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат президенти шифохонада эканлиги ҳақида расман хабар қилди. Сал кейин, президентнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Инстаграммдаги саҳифасида президент мияга қон қуйилиши ташхиси билан жонлантириш бўлимида ётганини маълум қилди. Ҳозирда Ўзбекистон раҳбарининг аҳволи бир меъёрда эканлиги таъкидланмоқда.