ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Кремлда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг саломатлиги билан боғлиқ хабар йўқ, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, РИА Новости хабарига асосан.
"Ҳозирча ҳеч қандай янгилик йўқ. Манбаларнинг хабарларига суяниш мумкин деб ҳисобламаймиз. Айни дамда фақатгина Тошкентдан олинадиган расмий ахборот биринчи манба бўлиши мумкин", — деди Песков журналистларга.
Илгарироқ Рейтер агентлиги дипломатик манбаларга асосланган ҳолда Ислом Каримовнинг вафот этгани ҳақида хабар берганди.