ТОШКЕНТ, 1 сент — Sputnik. Табрикномаларда Ўзбекистон президентига бахт-саодат ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-омонлик, доимий равнақ ҳамда фаровонлик каби эзгу истаклар изҳор этилган, деб хабар қилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Жаноби Олийларига
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич!
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг 25-йиллиги билан Сизни самимий муборакбод этаман.
Мамлакатингиз ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва бошқа соҳаларда салмоқли ютуқларга эришди.
Ўзбекистоннинг жаҳон майдонидаги обрў-эътибори бениҳоя юқоридир.
Дўстлик ва ўзаро ҳурматнинг эзгу анъаналарига таянувчи давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида фаол ривожланиб бормоқда. Ишончим комилки, биз ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни бундан буён ҳам барча йўналишларда мустаҳкамлаб, долзарб халқаро масалаларни ечишда саъй-ҳаракатларимизни самарали равишда мувофиқлаштириб бораверамиз.
Бу Россия ва Ўзбекистон халқларининг туб манфаатларига жавоб беради, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади.
Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Сизга чин қалбдан мустаҳкам соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бахт-саодат ва равнақ тилайман.
Эҳтиром ила, Владимир Путин, Россия Федерацияси Президенти".
Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллашган:
Буюк Британия Қироличаси – Элизавета II
Япония Императори – Акихито
Белгияликлар Қироли – Филипп
Франция Республикаси Президенти – Франсуа Олланд
Қозоғистон Республикаси Президенти – Нурсултон Назарбоев
Туркия Республикаси Бош вазири – Бинали Йилдирим
Чехия Республикаси Президенти – Милош Земан
Словакия Республикаси Президенти – Андрей Киска
Болгария Республикаси Президенти – Росен Плевнелиев
Малайзия Қироли – Абдул Халим Муадзам Шоҳ Янг ди-Пертуан Агонг ХИВ
Фаластин Давлати Президенти, Фаластин Озодлик Ташкилоти Ижроия Қўмитаси Раиси – Маҳмуд Аббос
Бангладеш Халқ Республикаси Президенти – Абдул Ҳамид
Исроил Давлати Президенти – Реувен Ривлин
Сингапур Республикаси Президенти – Тони Тан Кенг Ям
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазирининг ўринбосари, Ички ишлар вазири – Сайф бин Зоид Ол Наҳаён
Белгия парламенти Вакиллар палатаси раиси – Зигфрид Браке
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби – Рашид Алимов
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори – Эвгений Сисоев
Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти – Сирил Мюллер
Москва ва Бутун Россия Патриархи – Кирилл
Тошкент ва Ўзбекистон Митрополити, Ўрта Осиё Митрополия округи раҳбари – Викентий
Қутловлар келиши давом этмоқда.