Вазирлар Маҳкамаси Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳақидаги хабарларга изоҳ бермаяпти

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
РИА Новости ахборот агентлиги жума куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қўнғироқ қилди.

ТОШКЕНТ, 2 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати мамлакат президенти Ислом Каримов бетоблиги ва даволаниши борасидаги хабарларга ҳеч қандай изоҳ бермайди, деб хабар қилди РИА Новости нашрига Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили.

"Ўзбекистон Республикаси Президенти касаллиги жараёни қандай кечаётгани ҳақидаги хабарларга ҳукумат ҳеч қандай изоҳ бермайди", — дея аниқлик киритди суҳбатдош агентликка.

Сал олдин Рейтер агентлиги дипломатик манбаларга таянган ҳолда Ислом Каримовнинг вафот этгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Кремль - Sputnik Ўзбекистон
Кремлда Ўзбекистон Президентининг саломатлиги билан боғлиқ хабар йўқ

Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Ўзбекистон ҳукмати Президент Ислом Каримов оғир аҳволда, деб хабар қилган эди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси хабарига кўра, ўтган кун давомида Президент ҳолати кескин ёмонлашган.

"Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиғи бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда”, — дейилган Вазирлар Маҳкамасининг расмий хабарида.

Янгиликлар лентаси
0