Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов оғир аҳволда

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЎзбекистон президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган сутка давомида Ислом Каримовнинг аҳволи ёмонлашди, врачлар айтишига қараганда у жуда оғир аҳволда.

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Президент Ислом Каримов оғир аҳволда, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ҳукмати.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси хабарига кўра, ўтган кун давомида Президент ҳолати кескин ёмонлашган.

“Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиғи бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда”, — дейилган Вазирлар Маҳкамасининг расмий хабарида.

Ундан ташқари Вазирлар Маҳкамаси ўтган ҳафта Ислом Каримов инсульт касаллиги билан даволашга ётқизилганини ҳам тасдиқлади.

Бундан олдин эса, Ўзбекистон расмийлари Президент Ислом Каримов шифохонага ётқизилганини, унинг ҳолати стабил эканлигини, лекин тўлиқ тиббий текширув ўтказиш учун маълум вақт керак бўлишини хабар қилган эди.

Ундан кейин, Президентнинг кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева Инстаграмда Ислом Каримов мияга қон қуйилиши оқибатида реанимация бўлимига ётқизилганини хабар қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0