ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Тошкент Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовни даволаш учун Москвадан ёрдам сўрагани йўқ, деди Россия бош вазири ўринбосари Ольга Голодец журналистларга.
Илгарироқ Ўзбекистон расмий ОАВ Вазирлар Маҳкамасининг Президент Ислом Каримов стационар даволанишда эканлиги ҳақидаги хабарини тарқатган эди. Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тилляева Instagramдаги саҳифасида отасининг миясига қон қуйилиши сабабли касалхонада эканлигини, унинг аҳволи барқарор эканлигини маълум қилганди.
Голодец Ўзбекистон билан ўзаро ёрдам тўғрисида келишув имзоланганини айтди. “Агарда бизга яқин-атрофдаги давлатларда амалга ошириш мураккаб бўлган технологик операциялар ўтказиш борасида мурожаат қилишса биз ҳамиша ёрдам кўрсатишга тайёрмиз, лекин бизда расмий мурожаат йўқ", — деди вазир ўринбосари.