ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Хитойдаги ташриф муддатини қисқартирди ва шанба куни Ўзбекистонга отланмоқда, деб хабар берди Reuters Қозоғистон ҳукуматидаги манбасига таяниб, Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.
Бу эса Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ўлими ҳақида эълон қилинишига тайёрланмоқда, дейилади агентлик томонидан. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қозоғистон етакчиси G-20 саммитида иштирок этиш учун Ханчжоу шаҳрида бўлиб турибди.
Илгарироқ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Каримовнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 август куни 78 ёшли Ислом Каримов миясига қон қуйилиши оқибатида касалхонага ётқизилгани хабар қилинганди.
Давлат раҳбарининг қизи Лола Каримова-Тилляева ўзининг Instagramдаги саҳифасида отасининг миясига қон қуйилиши сабабли реанимацияда эканлиги, унинг аҳволи барқарорлигини маълум қилганди.