ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон Президентининг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева отасининг соғлиғи ҳақидаги саволларга аниқлик киритди.
Шанба куни адамлар мияга қон қуйилиш ташхиси билан шифохонага олиб келиндилар. Ҳозир улар реанимация бўлимида тиббий муолажалар олмоқдалар. Ҳозирги пайтда ҳолатлари шифокорлар томонидан стабил деб баҳоланмоқда. Айни пайтда келгусидаги соғлиқлари борасида қандайдир тахминлар қилиш анча эрта.
Мен сизлардан турли хил гап-сўзлардан йироқ бўлиб, оиламизнинг шаҳсий ҳаётига хурмат билан муносабатда бўлишингизни илтомос қиламан.
Ушбу дамларда отамни ўз дуолари билан қўллаб-қувватловчи барча инсонларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни изҳор этаман", — деб ёзган Лола Каримова инстаграммдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси якшанба куни Ўзбекистон раҳбари стационар даволанишда эканини маълум қилганди.