Ислом Каримов шифохонада: энди нима бўлади?

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Спутник Ўзбекистон мухбирлари ҳозирда вужудга келаётган вазият борасида маҳаллий экспертлар фикрини билишга қизиқди.

ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон Президентининг шифохонага ётқизилгани ҳақидаги хабар нафақат маҳаллий, балки, дунё ОАВларида катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Биринчи версия: ҳақиқатга яқини

Ўзбекистон Президенти жиддий бетоб, бунга ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. 25 йил деганда биринчи марта ҳукумат давлат раҳбарининг касаллиги ҳақида эълон қилгани ҳам бу фактни тасдиқламоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон халқи Ислом Каримовга саломатлик тиламоқда
Бундан олдин ҳам турли ОАВларда Ўзбекистон Президентининг бетоблиги, кома ҳолатида ётгани ёхуд инсультга чалингани ҳақида кўплаб маротаба хабар қилинган. Аммо расман биринчи маротаба эълон қилиняпти, демак, энг камида, бу ҳолатни жиддий қабул қилмоқ лозим.

Ҳозирда мавжуд қонунчиликка кўра, Президент давлат органлари ёки мансабдор шахсларга ўз ваколатларини ўтказиши мумкин эмас, шу боис, мабодо касаллик чўзилиб кетса, Ислом Каримов бошқарувни бошқа шахсга расман топшира олмайди.

Шундай экан, агар амалдаги давлат раҳбари жиддий бетоб бўлса, унда, қуйидаги механизм ишга тушади: Президент ваколатлари ва мажбуриятлари вақтинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Юқори Парламент) сенати Раиси Нигматулла Йўлдошевга ўтказилади.

Бу шахс халққа унчалик яхши танишмас, у шунингдек, сиёсий вазнга ҳам эгамас.

У бутун фаолияти давомида прокуратура ва адлия органлари тузилмаларида меҳнат қилган, шу боис, ҳукуматнинг янги Президентга ўтишини таъминлайдиган техник-шахс бўлиб хизмат қилиши ҳақиқатга яқин.

Айнан унга республикага янги раҳбар тайинлаш учун уч ой вақт ичида сайловларни ташкил этиш топшириғи юклатилади.

Шу кечаю-кундузда 35 ёшдан кичик бўлмаган, ўзбек тилида бемалол гапира оладиган, Ўзбекистон ҳудудида яшаб келган ва охирги ўн йил ичида республика яшаган шахс Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланишимумкин.

Навбатдаги номзод ким?

Энг лойиқ номзодлар орасида икки киши катта сиёсий вазнга эгалиги таъкидланмоқда.

Булар — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимовдир.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримовнинг энг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади, шу боис, агар у президент этиб сайлангудек бўлса, Ўзбекистоннинг биринчи раҳбарининг манфаатларини ҳимоя қилиши аниқ, деб таъкидламоқда экспертлар.

Спутник Ўзбекистон мухбирлари томонидан ўтказилган сўровномада сиёсатшуносларнинг аксарияти президент ўринбосари сифатида Шавкат Мирзиёевни тилга олдилар. Уларнинг наздида мамлакат президентига янги номзод танлашда айнан "оилага садоқат" энг муҳим омиллардан бири бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, Мирзиёев давлат ҳокимиятига бошчилик қилган ҳолда, каттагина сиёсий ресурсларни ўз қўлида жамлашга муваффақ бўлган.

Рустам Азимов эса кўпинча технократик шахс сифатида тилга олинади. Айнан шу инсон ўзбек ҳукуматида молиявий ва банк тизими, ҳамда халқаро молиявий тузилма ва ташкилотлар билан алоқани йўлга қўйишда масъул бўлгани айтилмоқда.

Қизиқ факт — хорижда ўтадиган, мақоми бўйича бош вазир қатнашиши керак бўладиган аксарият халқаро тадбирларда айнан Азимов иштирок этади. Лекин экспертларнинг фикрича, иқтисодчи бўлган ва ғарбда яхши қабул қилинадиган ушбу номзод давлатнинг янги раҳбари бўлиш учун етарлича ресурс ва сиёсий таъсирга эга эмас.

Аксарият хорижлик сиёсатчилар ушбу рўйхатга Ислом Каримовнинг кичик қизи — Лола Каримова-Тилляевани ҳам киритишмоқда. Лекин Ўзбекистонда у ҳақда гапирилмайди, чунки Лола на сиёсий тажрибага, на хоҳишга, ва на бундай қадам ташлаш учун жамоага эга. Шуни ҳам унутмаслик лозимки, Ўзбекистон аксарият аҳоли аёлларни раҳбарлик лавозимида кўришни унчалик хушламайдиган шарқ мамлакатидир.

Энг муҳими, ушбу вазиятда куч тизимлари кимни қўллаб-қувватлашидир. Кейинчалик халқ танлайдиган эҳтимолий етакчининг ким бўлиши айнан уларга боғлиқ. Шунингдек, ҳукумат атрофидагиларнинг кўрсатмаси билан халқаро майдонда расмий шахс ролини ўйнайдиган қўғирчоқ одам танланиши мумкинлиги ҳақида ҳам версия мавжуд.

Сиёсатчилар хавфсираётган ягона нарса Президент соғлиғи билан боғлиқ ахборот бўшлиғи ва унинг ўрнини ким эгаллаши борасидаги мавҳумлик чўзилиб кетишидир. Одамлар ҳозирда хавотирга тушиб қолишган, мамлакатдаги осуда ҳаёт учун улар биринчи навбатда Ислом Каримовдан миннатдор ва агар "юқоридаги"лар қанчалик узоқ чўзишса, халқ орасида тушунмовчилик шунчалик кўпайиб боради.

Капельница - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов мияга қон қуйилиши оқибатида реанимацияга ётқизилди

Мамлакатда ҳокимиятнинг бошқа шахсга ўтиши осойишталик билан юз беришига аксарият экспертларнинг ишончлари комил. Яратилган ва ишлаётган тизимни ҳеч ким янгиламайди, шунчаки велосипедга бошқа одам ўтиради ва мамлакатни ҳозирги йўлидан олиб кетишни давом эттиради.

Лекин албатта амалдаги Президент Ислом Каримов бир ойдан кейин яна телевизор экранларида ҳаммаси жойида эканлиги ҳақида баёнот билан чиқиши мумкинлигини ва бутун мамлакат бу хабардан енгил тортиши эҳтимолини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик керак.

Янгиликлар лентаси
0