Ислом Каримовнинг Мустақилликнинг 25-йиллиги муносабати билан байрам табриги эълон қилинди

© Пресс-служба президентаПриветственное слово президента Ислама Каримова
Приветственное слово президента Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Мустақилликнинг 25 йиллиги муносабати билан байрам табриги эълон қилинди.

ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ташқи Ишлар вазирлиги расмий саҳифасида Ислом Каримовнинг давлат мустақиллигининг 25 йиллиги билан табриги эълон қилинди.

“Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25-йиллик байрами билан барчангизни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман”, — дейилган хабарда.

Табрик сўзи давомида Президент Мустақилликнинг дастлабки йиллари осон бўлмаганини, лекин шунга қарамасдан Ўзбекистон озиқ-овқат муаммоси, турли ёвуз кучлар тажовузи ва бошқа синовлардан муваффақиятли ўтиб, бугунги кунда ривожлаётган давлатга айланганини эслаб ўтди.

Ўзбекистон ўз олдига эркин, демократик давлат қуриш, бозор иқтисодиётига ўтиш, фуқаролик жамиятини барпо этиш каби эзгу ниятларга эришиш йўлида шошма-шошарлик ва пала-партиш ишларга йўл қўймади, жаҳондаги илғор тажрибаларни ўрганди, лекин кимдандир кўр-кўрона нусха олгани йўқ, — деб сўзини давом эттирди Ислом Каримов.

Шундан кейин Президент Мустақиллик йилларида Ўзбекистон эришган иқтисодий ва ижтимоий ютуқларни санаб ўтди. Улар орасида мамлакат иқтисоди таркибида саноат улушининг ўсиши, охирги йиллар давомида тўхтовсиз иқтисодий ривожланиш, аҳолининг ўртача ёшининг ошиши, Ўзбекистоннинг спортдаги ютуқлари ва бошқалар санаб ўтилди.

“Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!
Мустақиллигимиз абадий бўлсин!” – деб, табрик сўзини якунлади Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов.

Табрик сўзининг тўлиқ матни билан ТИВ расмий саҳифасида танишиб чиқишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0