Мустақиллик миллий боғи одамларга гавжум. Ҳамма байрамона кайфиятда. "Мана, оилавий байрамни нишонлагани келдик, жуда хурсандмиз. Президентимизга соғлик-саломатлик тилаймиз. Илоҳим бахтимизга ҳамиша саломат бўлсинлар" — дея тилак билдирди тадбир иштирокчиларидан бири.
Шу яқин атрофда сайр қилиб юрган "Камолот"чи ёшлар ҳам суҳбатимизга қўшилдилар.
"Ўзбекистон халқини, шу жумладан сизларни ҳам Мустақиллик байрами билан табриклаймиз! Президентимизга раҳмат, бизга шундай имкониятларни яратиб берганликлари учун", — деб тилак билдирди улар.