ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига расмий Анқара томонидан йўлланган табрикни таҳририятимизга йўллади.
Мактубда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ўзбекистон раҳбарини Мустақилликнинг 25 йиллиги билан табриклаган.
Мустаҳкам тарихий ва маданий ришталаримиз мавжуд бўлган Ўзбекистон билан икки томонлама, минтавақий ва халқаро платформалардаги ҳамкорлигимизни халқларимизнинг манфаатига хизмат қиладиган шаклда, ўзаро ишонч асосида, умумий саъй-ҳаракатларимиз орқали кучайтира олишимизга ишонаман.
Қардош турк ва ўзбек халқларининг муштарак қадриятларга таянган мустаҳкам дўстлик ва бирдамлиги, муносабатларимиз келажагининг гаровидир.
Фурсатдан фойдаланиб Сиз Зоти Давлатларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва муваффақият, қардош ўзбек халқига тинчлик, фаровонлик ва омонлик тилайман", — дейилган табрик матнида.