Бугун 22 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев республика тарихида илк бор Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатнома тақдим этди.
Мурожаатнома 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган.