"Нима учун биринчи марта бундай мурожаат қиляпмиз. Халқ вакилларида ҳар йилга қандай ном берилишидан қатъи назар, бундан буёғи яккаю ягона мезон — ким бизга баҳо беради деган савол кўндаланг туриши керак. Яккаю ягона халқимиз. Буни ҳар бир раҳбар билиб олиши керак. Халқимиз ҳақиқий мулоқотни жуда интиқлик билан кутганининг гувоҳи бўлдик. Жойларда қанча-қанча муаммолар пайдо бўлди. Бу муаммоларни ечиш учун кўп масалалар олдимизда турибди. Халқ ҳаммамиздан адолат, адолат ва яна бир марта адолатни сўрайди", деди Шавкат Мирзиёев.