https://sputniknews.uz/20221220/gaz-zaxiralarini-kopaytirish-uchun-10-yillik-dastur-qabul-qilinadi--prezident-30895298.html
Газ захираларини кўпайтириш учун 10 йиллик дастур қабул қилинади – президент
Газ захираларини кўпайтириш учун 10 йиллик дастур қабул қилинади – президент
Sputnik Ўзбекистон
Газни аввал етиб борилмаган нуқталардан қазиб олиш бошланади. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T13:11+0500
2022-12-20T13:11+0500
2022-12-20T13:16+0500
жамият
газ
шавкат мирзиёев
мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30763946_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_117a8f99e68706fc44ec6984fe46818d.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Газ захираларини кўпайтириш мақсадида, геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида айтиб ўтди.Қайд этилишича, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади.Шунингдек, президент газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилиши, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўрилишини қўшимча қилди.Йил якунида президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - мамлакат ҳаётида муҳим воқеадир.Мурожаатномада йилнинг асосий кўрсаткичлари, эришилган ютуқлар ҳамда олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар белгилаб олинади. Шунингдек келаётган янги йилнинг номи ҳам эълон қилинади.Ўзбекистонда ҳар бир йилни ҳаётнинг маълум бир соҳасига бағишлаш анъанаси 1997 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда.Шавкат Мирзиёев ушбу анъанани 2018 йилдан буён давом эттириб келмоқда. Ўтган йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, инвестициялар ҳамда ижтимоий ривожланиш, илм-фан ва рақамли иқтисодни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон манфаатларини таъминлашг ва маҳаллани мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадлар қўйилган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30763946_122:0:1159:778_1920x0_80_0_0_78becb2c43e4427a5686025dadd0b70c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, газ, шавкат мирзиёев, мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
жамият, газ, шавкат мирзиёев, мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
Газ захираларини кўпайтириш учун 10 йиллик дастур қабул қилинади – президент
13:11 20.12.2022 (янгиланди: 13:16 20.12.2022) Газни аввал етиб борилмаган нуқталардан қазиб олиш бошланади.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Газ захираларини кўпайтириш мақсадида, геология-қидирув ишлари бўйича ўн йиллик дастур қабул қилинади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатида айтиб ўтди.
“Янги технологияларни жорий этиб, илк бор чуқур қатламларда (6 километрдан кўп) газ қазиб чиқариш ишларини бошлаймиз. Ҳеч қачон 6 километрдан пастга тушмаганмиз. Энди тушяпмиз, имконият катта, газ бор. Лекин уни қазиб олиш қиммат”, - деди президент Мирзиёев.
Қайд этилишича, Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида қидирув ишларига нуфузли хорижий инвесторлар жалб қилинади.
Шунингдек, президент газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилиши, самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли чоралар кўрилишини қўшимча қилди.
Йил якунида президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - мамлакат ҳаётида муҳим воқеадир.Мурожаатномада йилнинг асосий кўрсаткичлари, эришилган ютуқлар ҳамда олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар белгилаб олинади. Шунингдек келаётган янги йилнинг номи ҳам эълон қилинади.
Ўзбекистонда ҳар бир йилни ҳаётнинг маълум бир соҳасига бағишлаш анъанаси 1997 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда.
Шавкат Мирзиёев ушбу анъанани 2018 йилдан буён давом эттириб келмоқда. Ўтган йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, инвестициялар ҳамда ижтимоий ривожланиш, илм-фан ва рақамли иқтисодни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон манфаатларини таъминлашг ва маҳаллани мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадлар қўйилган эди.