Барча туман ва шаҳарлар беш тоифага бўлинади

© Пресс-служба президента УзбекистанаОбращение Президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису и народу Узбекистана
Обращение Президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису и народу Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Барчага бир хил ёндашув бўлмайди. Туман ва шаҳарлар мавжуд шароити имконияти ва салоҳиятидан келиб чиқиб беш тоифага ажратилади - Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Ҳудудлар орасида иқтисодий тенгсизликни қисқартириш барча туман ва шаҳарларни бир маромда ривожлантириш учун янги ёндашув жорий этилади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев Олий мажлисга йўллган мурожаатномасида айтиб ўтди.
"Туман ва шаҳарлар мавжуд шароити имконияти ва салоҳиятидан келиб чиқиб беш тоифага ажратилади. Ҳаммага бир хил топширик бермаймиз. Шароитига қараб кредитини ҳам солиғини ҳам ё камайтирамиз ё кўпайтирамиз", - деди президент.
1.
Тадбиркорлик шароитлари ҳар томонлама ривожланган республика бўйича 26та туман энг юқори 1 тоифага ўтказилади.
2.
Инфратузилмаси яхши бўлган 46та туман 2 тоифага бўлинади.
3.
Шароитлари нистабан қоиқарли бўлган 76 туман.
4.
Жозибадорлиги етарлди бўлмаган 40 та туман тўртинчи тоифага.
5.
Шароити оғир бўлган 20 та туман бешинчи тоифага киритилади.
Туманда тадбиркорлик ривожланиш шароига қараб солиқ ставкалар ҳам ҳар хил бўлади.
Маслан шароити энг оғир бўлган бешинчи тоифа туманлар учун айланмадан олинадиган ва ижтимоий солиқ 1% миқдорида белгиланади. Якка тадбиркорлар қатъий ставка солиқларини тўлашдан озод этилади
Кредитлар ҳам пасайтирилган фоизларда берилади.
Шундай ҳаракат қилсак қолоқ туманлар ҳам ривожланган туманларга етиб олади, - деди президент.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёев келгуси йилда тадбиркорларга солиқ юкини умумий ҳисобда ҳам камайтириш режалаштирилаётганини айтиб ўтди.
"Бизнесга солиқ юкини камайтиришни мақсад қилиб қўйганмиз. Янги йилнинг 1 январидан ҚҚС солиғини 15%дан 12%га пасайтириш ҳисобидан тадбиркорларда камида 14 трлн мсўм маҳблағ қолади", - деди президент.
Давлат раҳбарининг ушбу сўзларини тингловчилар қарсаклар билан кутиб олишди.
Йил якунида президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - мамлакат ҳаётида муҳим воқеадир. Мурожаатномада йилнинг асосий кўрсаткичлари, эришилган ютуқлар ҳамда олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар белгилаб олинади. Шунингдек келаётган янги йилнинг номи ҳам эълон қилинади.
Ўзбекистонда ҳар бир йилни ҳаётнинг маълум бир соҳасига бағишлаш анъанаси 1997 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда.
Шавкат Мирзиёев ушбу анъанани 2018 йилдан буён давом эттириб келмоқда. Ўтган йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик ва инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, инвестициялар ҳамда ижтимоий ривожланиш, илм-фан ва рақамли иқтисодни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда инсон манфаатларини таъминлашг ва маҳаллани мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадлар қўйилган эди.
Янгиликлар лентаси
0