Мирзиеёв ҳокимлар ваколатлари ҳақида айтиб ўтди

© Пресс-служба президента РУзВыступление Шавката Мирзиёева во время послания Олий Мажлису
Выступление Шавката Мирзиёева во время послания Олий Мажлису - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига ҳоким ваколатлари ҳақида ўз фикрини айтди

ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 декабрь куни ўтказилган йиғилишда хокимларнинг ижро ҳокимияти ваколатлари ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Уинстон Черчиль. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Черчиллдан иқтибос келтирди

Йиғилиш давомида ҳокимларнинг ижро ва вакиллик ҳокимияти раҳбари сифатида ваколатларини ажратиб қўйиш масаласи ҳақида тўхталиб ўтди.

"Кейинги пайтда халқ депутатлари кенгашларининг ролини, халқ ноиблари ваколатлари тубдан оширилди. Сиёсий партияларининг маҳаллий ҳокимият идораларининг шакллантириш борасида ваколатлари борасида босқичма-босқич кенгайтирилди. Депутатлик назорати эса мустаҳкамланди. Бироқ очиқ тан олиш керак, ҳокимларнинг ҳам маҳаллий кенгашларга, ҳам ижро ҳокимиятига раҳбарлик қилиши демократик принципларга мос келади деб бўлмайди. Ҳеч қаерда бундай нарса йўқ",- деди Шавкат Мирзиёев. 

Шундан сўнг, президент ҳокимларнинг ҳудудларнинг ривожлантириш маҳаллий бюджетнинг ижро этиш, коммунал муаммоларни ҳал қилиш каби долзарб фаолиятини устидан халқ ўз вакиллари орқали тегишли назоратни амалга оширишга имконият яратиб бериш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Янгиликлар лентаси
0