https://sputniknews.uz/20221220/mirziyoev-10-ta-kompaniya-va-banklar-aktsiyalari-aholi-uchun-ochiq-savdoga-chiqariladi-30896372.html
Мирзиёев: 10 та компания ва банклар акциялари аҳоли учун очиқ савдога чиқарилади
Мирзиёев: 10 та компания ва банклар акциялари аҳоли учун очиқ савдога чиқарилади
Sputnik Ўзбекистон
Фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. 20.12.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-12-20T14:55+0500
2022-12-20T14:55+0500
2022-12-20T14:55+0500
жамият
шавкат мирзиёев
мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30895484_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_5b5ad9276ec325831905ec2b6000f564.jpg
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. 2023 йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат банклари акциялари аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатида шу ҳақда айтиб ўтди.У бу чинакам халқ IPO’си бўлишига ишонч билдирди ва “халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган сўзларини такрорлади.Давлат раҳбари фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.Унинг сўзларига кўра, металлургия соҳасида амалга оширилаётган катта дастурлар, беш йилдан кейин мисни 3 баробарга (500 минг тонна), олтинни эса йилига 150 тоннагача ошириш имконини беради. Кимё, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ҳам катта-катта лойиҳалар ишга туширилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/14/30895484_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_7db3ec0ad3f512f766d2fd6c1c761990.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, шавкат мирзиёев, мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
жамият, шавкат мирзиёев, мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
Мирзиёев: 10 та компания ва банклар акциялари аҳоли учун очиқ савдога чиқарилади
Фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. 2023 йилда энг йирик 10 та компания ва тижорат банклари акциялари аҳоли учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади. Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатида шу ҳақда айтиб ўтди.
“Бугун кўнглимдаги битта ниятимни сизларга очиқ айтмоқчиман. Менинг катта ниятим – юртдошларимиз орасида юз минглаб мулкдорлар, акциядорлар пайдо бўлсин. Одамларимиз ўз омонатларини инвестиция қилиб, юқори даромадларга эга бўлсин. Шунинг учун, топшириқ бердим. Кейинги йилда энг йирик 10 та компаниялар ва тижорат банкларимизни акциялари ўз аҳолимиз учун очиқ ва шаффоф савдога чиқарилади”, - деди президент.
У бу чинакам халқ IPO’си бўлишига ишонч билдирди ва “халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади”, деган сўзларини такрорлади.
Давлат раҳбари фаол инвестициялар жалб қилишда хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шерикчилик имкониятларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.
“Келаси йили “катта хусусийлаштириш”ни бошлаймиз, мингга яқин корхоналар савдога чиқарилади”, - деди Шавкат Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, металлургия соҳасида амалга оширилаётган катта дастурлар, беш йилдан кейин мисни 3 баробарга (500 минг тонна), олтинни эса йилига 150 тоннагача ошириш имконини беради. Кимё, автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ҳам катта-катта лойиҳалар ишга туширилади.