https://sputniknews.uz/20241119/ozbekiston-hukumat-istefo-46696056.html
Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди
Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги ҳукумат шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради. 19.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-19T15:40+0500
2024-11-19T15:40+0500
2024-11-19T15:46+0500
сиёсат
ўзбекистон
вазирлар маҳкамаси
истеъфо
сайловлар
мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/13/46696214_0:41:801:491_1920x0_80_0_0_00546b18f643ddd4a149841d56dc3726.jpg
TOШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди, дея хабар берди бош вазир матбуот котиби ўзининг Telegram-каналида. Маълумки, 27 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди. Ўзбекистон Конституциясининг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши белгиланган. Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг тегишли фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ мамлакатнинг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва президент олдида жавобгардир.Бош вазир номзоди Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг 1 ой ичида ёки бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин 1 ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.Қонунчилик палатаси президент томонидан тақдим этилган бош вазир номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан 10 кун ичида кўриб чиқади.Бош вазир лавозимига номзод қуйи палатада унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.Бош вазир номзодига Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/13/46696214_45:0:754:532_1920x0_80_0_0_92db8b7f0e0a42ede1c44f75a23b4ec4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, вазирлар маҳкамаси, истеъфо, сайловлар, мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
сиёсат, ўзбекистон, вазирлар маҳкамаси, истеъфо, сайловлар, мирзиёевнинг олий мажлис сенати ва қонунчилик палатасига мурожаатномаси
Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди
15:40 19.11.2024 (янгиланди: 15:46 19.11.2024) Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги таркибдаги ҳукумат шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
TOШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди, дея хабар берди бош вазир матбуот котиби ўзининг
Telegram-каналида. Маълумки, 27 октябрь куни ўтказилган парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.
Ўзбекистон Конституциясининг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши белгиланган.
“Шу муносабат билан, жорий йилнинг 19 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди”, — дейилади хабарда
Қайд этилишича, Ўзбекистон президентининг
тегишли фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.
Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва қонунчиликка мувофиқ мамлакатнинг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.
Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва президент олдида жавобгардир.
Бош вазир номзоди Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг 1 ой ичида ёки бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин 1 ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун президент томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.
Қонунчилик палатаси президент томонидан тақдим этилган бош вазир номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан 10 кун ичида кўриб чиқади.
Бош вазир лавозимига номзод қуйи палатада унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.
Бош вазир номзодига Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.