ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида келгуси йилда қурилиш соҳасини ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантириш асосий вазифалардан бири бўлишини қайд этди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мирзиёев бу уйлар Тошкентдаги бойваччаларнинг набиралари учун эмас, оддий халқ учун қурилганига алоҳида урғу берди.
Нега кўпқаватли уйлар қурилмаяпти, деган саволга тўхталар экан, Мирзиёев бу учун индустрия йўқлигини очиқ айтди.
"Индустриямиз йўқ, 25 йил ичида йўқ бўлиб кетган ҳаммаси, йўқ қилинганлар ўрнига янгиси яратилмади", — деб қўшимча қилди.
Президент шунингдек, қурилиш соҳасини 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастури ишлаб чиқилишини маълум қилди.
"Биз қурилиш-пудрат ташкилотлари ва қурувчиларнинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий бош қотиришимиз зарур", деди Мирзиёев.