Шавкат Мирзиёев энергетика соҳаси қандай қилиб эркин бозорга ўтказилишини айтди

© Пресс-служба президента УзбекистанаОбращение Президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису и народу Узбекистана
Обращение Президента Шавката Мирзиёева к Олий Мажлису и народу Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2022
Oбуна бўлиш
Биз шошмасдан, етти марта ўлчаб, адолатли йўлга ўтамиз. Энергетиа соҳасида бозор нархларига ўтишдан олдин адолатли замин яратамиз.
ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Ўзбекистонда энергетика соҳаси босқичма-босқич эркин бозор тамойилларига ўтади. Бу ҳақида президент Шавкат Мирзиёев ўзининг Олий Мажлисга йўллаган йиллик Мурожаатномасида айтиб ўтди.
Президент айтишига кўра, республикада сўнгги 6 йилда аҳоли сони 13%га, саноат корхоналари 45 мингдан 100 мингга кўпайди. Натжада электр энегиясини талаб 35%га ошди. Ва йилдан йилга ошиб бормоқда. Соҳага 25-30 млрд долларлик инвестициялар керак.

Кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозор бўлиши керак. Лекин бизнинг аҳоли турмуш доражаси ҳозира бунга тайёр эмас. Агар нархларни эркин қўйиб юборсак аҳоли уни қаердан тўлайди?, - деб мурожаат қилди президент.

Иқтисодимиздаги энергия сарфи бошқа давлатларга қараганда 2 баравар ортиқча. Чунки бизда эски ускуналар ишламоқда. Тошкентда энергия ишлаб чиқарувчи корхоналарда 1956, 1985, 1986 йилларда ишлаб чиқилган ускулардан фойдаланилмоқда. У пайтларда ҳеч ким энергияни иқтисод қилмаган ва буни ўйламаган.
Биз шошмасдан, етти марта ўлчаб, адолатли йўлга ўтамиз. Энергетиа соҳасида бозор нархларига ўтишдан олдин адолатли замин яратамиз.

Энергетика соҳасида янги тизимга қандай ўтади:

Маҳаллабай ишлаб, темир дафтарга киритилган, энг қийналган кишиларга 2-3 йилллик субсидия берилади;
Даромади яхши бўлган, уйида 3та сауна 20та телевозори борлар - хоҳлаганича олиши мумкин, лекин бозор нархида. "Ҳозир бой ҳам камбағал ҳам бир хил нархда олаяпти. Бу адолатсизлик", - деди президент.
Энергия самарадорлигини ошириш. Бунинг учун биз янги миллий дастур қабул қилинади. Уй, ишхона, боғча мактаб ва кўчаларда энергияни қадрига етиш, уни тежашни ўргатиш керак. Бу ҳатто қонунларда ҳам мустаҳкамлаш вақти келган.
Йирик, ўзига тўқ корхоналар ўзлари учун қуёш панеллари ўрнатиб ўзини ўзи таъминласа, бўшаган энергияни биз халққа берамиз. Акс ҳолда биз корхоналарни ўчирамиз", - деди президент.
Барча давлат ташкилотлари келгуси 3 йил ичида қуёш пагнеллари ва коллекторлар ўрнатади. Ушбу мақсадда 2 миллиард доллар инвестиция ажратилади.
Аҳоли хонадонлари учун қуёш панелларига ажратилган субсидияларни 2 баравар кўпайтирамиз.
Шундай қилсак биз худо берган 320 кунлик қуёшли кунларимиздан иқтисодиётимиз учун самарали фойдаланишимиз мумкин. Яшил энергетикага тезроқ ўтмасак аҳолимизни рози қила олмаймиз.

Қазиб олинаётган газ ҳажмини ошириш мақсадида 10 йиллик дастур қабул қиламиз, олдин қазиб олинмаган чуқур қатламларга 6км дан ҳам чуқурроқ қазишга уриниб кўрдик.Газ бор лекин 6км тушиш қиммат, лекин бошқа йўлимиз йўқ, - деди Шавкат Мирзиёев.

Йил якунида президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси - мамлакат ҳаётида муҳим воқеадир. Мурожаатномада йилнинг асосий кўрсаткичлари, эришилган ютуқлар ҳамда олдинга қўйилган мақсад ва вазифалар белгилаб олинади. Шунингдек келаётган янги йилнинг номи ҳам эълон қилинади.
Ўзбекистонда ҳар бир йилни ҳаётнинг маълум бир соҳасига бағишлаш анъанаси 1997 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0