Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси қачон бўлиб ўтиши маълум қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёвнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси 20 декабрь куни бўлиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси келаётган ҳафта сешанба куни, 20 декабрда бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда журналист Хайрулла Нуриддинов “Менимча” дастурида маълум қилди.

“Мамлакат тараққиётининг энг муҳим устувор вазифалари эълон қилинадиган ушбу йиллик мурожаатнома сешанба куни (20 декабрь - таҳр.) бўлиши кутилмоқда. Ўша кун бизни, албатта, жуда кўп янгилик кутмоқда”, - дейди журналист.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг Олий Мажлисга аввалги мурожаатномаси 2020 йил 29 декабрь куни бўлиб ўтган эди.
Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга мурожаатномаси – мамлакат сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа. 2017 йилдан буён анъанага айланган бу тадбирда тугаётган йилдаги асосий кўрсаткичлар, янги йилга мўлжалланган мақсад ва вазифалар эълон қилинади.
Янгиликлар лентаси
0