Бугун 5 июл куни соат 14:00 дан 16:00 га қадар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Мулоқот вақтида вазир мамлакат ичида ва ташқарисида бўлган фуқаролар саволларига жавоб беради. Видеоконференция кўринишида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистонинг чет элдаги элчихоналари ва консулликлари раҳбарлари иштирок этади.