ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ёшларни — садоқатли, ватанпарвар, фидойи қилиб тарбиялаш керак. Ҳозирги замонда яхши таълим олган ёшлар келажакда дипломат ҳам, учувчи ҳам, боринг-ки, ўзлари хоҳлаган касбларни эгаллашлари мумкин, — деди ёш йигит томонидан "мен дипломат бўла оламанми" деган саволга жавобан Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов.
Вазир, шунингдек, ҳар бир соҳанинг ўз қонун-қоидалари борлигини ва уларга қатъий амал қилиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
"Айниқса, дипломатия соҳасида қонун-қоидаларни бузсангиз, оқибати ёмон бўлиши мумкин", — деди вазир.
Камилов шу ўринда жаҳондаги айрим мамлакатларда, айнан дипломатия қоидаларини билмаслик оқибатида юзага келган можароларни мисол келтирди.