https://sputniknews.uz/20220203/vladimir-norov-rossiyaning-nufuzli-mukofoti-bilan-taqdirlandi-22517400.html
Владимир Норов Россиянинг нуфузли мукофоти билан тақдирланди
Владимир Норов Россиянинг нуфузли мукофоти билан тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари “Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
2022-02-03T09:42+0500
2022-02-03T09:42+0500
2023-04-05T18:36+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг халқ билан мулоқоти
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22517290_0:35:587:365_1920x0_80_0_0_ffec17d619cc5ef5b28ab6af00b4565a.jpg
ТОШКEНТ, 3 фев - Sputnik. Россия элчиси Олег Малгинов бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норовга “Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги. Владимир Норов Россия ТИВга миннатдорлик билдириб, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин шериклик бундан буён ҳам икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.Ушбу нуфузли мукофот Россия фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Ташқи ишлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол ҳамкорлиги, рус тили ва маданиятини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси ва бошқа хизматлари учун берилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22517290_27:0:560:400_1920x0_80_0_0_c41e1bb2d11d129a8e3f510cbf0d9ed3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон россия ташқи ишлар “халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони владимир норов олег мальгинов
ўзбекистон россия ташқи ишлар “халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони владимир норов олег мальгинов
Владимир Норов Россиянинг нуфузли мукофоти билан тақдирланди
09:42 03.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари “Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди
ТОШКEНТ, 3 фев - Sputnik. Россия элчиси Олег Малгинов бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Владимир Норовга “Халқаро ҳамкорликка қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини топширди, деб
хабар бермоқда "Дунё" ахборот агентлиги.
Россия элчиси кўкрак нишонини топширар экан, Владимир Норовнинг 2019-2021 йилларда ШҲТ Бош котиби сифатидаги фаолиятини, шунингдек, Россия-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Владимир Норов Россия ТИВга миннатдорлик билдириб, икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги яқин шериклик бундан буён ҳам икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштиришга салмоқли ҳисса қўшишини таъкидлади.
Ушбу нуфузли мукофот Россия фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Ташқи ишлар вазирлиги билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фаол ҳамкорлиги, рус тили ва маданиятини оммалаштиришга қўшган ҳиссаси ва бошқа хизматлари учун берилади.