Туркия фуқаролигини олмоқчи бўлганлар, Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиши шартми?

© Sputnik / Алексей ТихомировЎзбекистон паспорти
Ўзбекистон паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ раҳбарига Туркиядаги ўзбекистонлик аёл ўз саволи билан мурожаат қилди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputniik. Жонли мулоқот давомида Абдулазиз Камиловга "Туркия фуқаролигини қабул қилган шахс Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиши керакми", деган мазмунда савол берилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари билан жонли мулоқот бошланди
Камилов ушбу саволга: "Чет давлат фуқаролигини қабул қилган шахс Ўзбекистон фуқаролигидан чиқиши керак", — деб жавоб берди.

Шунингдек, Камилов, бошқа давлат фуқаролигини қабул қилишдан олдин шахс бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига хабар бериши кераклигини эслатиб ўтди.

Камиловнинг сўзларига кўра, ТИВни хабардор этмасдан, бошқа давлат фуқаролигини қабул қилган инсонлар, Ўзбекистон президентининг фармойиши чиқарилгандан кейин Ўзбекистон фуқаролигини йўқотадилар.

Янгиликлар лентаси
0