ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов халқ билан бевосита мулоқот чоғида биометрик паспорти бўлмаган фуқаролар эски паспортларидан йўл ҳужжати сифатида фойдаланишлари мумкинлигини айтди.
Камиловнинг сўзларига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги ташаббуси билан хорижий давлатларда яшовчи ва ўз паспортларини биометрик ҳужжатга алмаштиришга улгурмаган фуқаролар учун эски паспортдан йўл ҳужжати сифатида фойдаланиш муддати 2018 йил 1 июлгача узайтирилди.
Эндиликда Ўзбекистон фуқаролари эски паспортларидан йўл ҳужжати сифатида фойдаланиб, шу жумладан, учинчи давлатлар ҳудудида транзит орқали ҳам ҳеч қандай тўсқинликсиз Ватанга қайтишлари мумкин.