https://sputniknews.uz/20221129/sadir-japarov-ozbekiston-bilan-chegara-togrisidagi-shartnomani-ratifikatsiya-qildi-30350566.html
Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
Sputnik Ўзбекистон
Жапаров ўзбек-қирғиз чегарасининг 302,29 км узунликдаги бўлими тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилди. 29.11.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-11-29T19:03+0500
2022-11-29T19:03+0500
2022-11-29T19:21+0500
жамият
чегара
ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг халқ билан мулоқоти
қирғизистон ҳукумати
садир жапаров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27903412_0:64:3071:1791_1920x0_80_0_0_9281838da718c7c15cb7a95e3a0750f7.jpg
ТОШКЕНТ, 29 ноя - Sputnik. Садир Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилувчи қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон. Бир вақтнинг ўзида Жапаров Андижон сув омборидан (Кампиробод) биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни ҳам имзолади. Бу билан, қандайдир маънода, Ўзбекистон ва Қирғизистон орасидаги чегаранинг баҳсли участкаларига доир асосий муаммоларга нуқта қўйилди, десак муболаға бўлмайди. Эслатиб ўтамиз ушбу шартнома Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан 17 ноябрь куни бир қатор баҳслардан сўнг маъқулланган эди. Битимни ратификация қилиш учун 64 депутат ёқлаб, 19 киши қарши овоз берган эди.Маълумот учун, ушбу шартномага муфофиқ Ўзбекистон ва Қирғизистон маълум шартлар асосида чегаранинг 400 гектар атрофидаги бўлаклари билан ўзаро алмашади. Қирғизистон Ўзбекистонга Андижон (Кампиробод) сув омборини беради, Ўзбекистон Қирғизистонга яйлов ерларни.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/08/27903412_164:0:2895:2048_1920x0_80_0_0_da077f0b0603cd8e5dc8a0bad171edf8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, чегара, ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг халқ билан мулоқоти, қирғизистон ҳукумати, садир жапаров
жамият, чегара, ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг халқ билан мулоқоти, қирғизистон ҳукумати, садир жапаров
Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
19:03 29.11.2022 (янгиланди: 19:21 29.11.2022) Жапаров ўзбек-қирғиз чегарасининг 302,29 км узунликдаги бўлими тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилди.
ТОШКЕНТ, 29 ноя - Sputnik. Садир Жапаров Қирғизистон-Ўзбекистон чегараси тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилувчи қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.
"Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Қирғизистон-Ўзбекистон давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги алоҳида участкалари тўғрисидаги шартномани тўлиқ ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади", - дейилади хабарда.
Бир вақтнинг ўзида Жапаров Андижон сув омборидан (Кампиробод) биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни ҳам имзолади.
Бу билан, қандайдир маънода, Ўзбекистон ва Қирғизистон орасидаги чегаранинг баҳсли участкаларига доир асосий муаммоларга нуқта қўйилди, десак муболаға бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз ушбу шартнома Қирғизистон Жогорку Кенеши томонидан 17 ноябрь куни бир қатор баҳслардан сўнг маъқулланган эди. Битимни ратификация қилиш учун 64 депутат ёқлаб, 19 киши қарши овоз берган эди.
Маълумот учун, ушбу шартномага муфофиқ Ўзбекистон ва Қирғизистон маълум шартлар асосида чегаранинг 400 гектар атрофидаги бўлаклари билан ўзаро алмашади. Қирғизистон Ўзбекистонга Андижон (Кампиробод) сув омборини беради, Ўзбекистон Қирғизистонга яйлов ерларни.