Камилов депортни қандай қилиб бекор қилиш мумкинлигини айтди

© Sputnik / Игорь Агеенко / Медиабанкка ўтишМигрантлар
Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Депортация ҳолати фақат суд қарори билан бекор қилинади", — деди вазир

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Жонли мулоқот давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбарига Россияда ишлаб, Ўзбекистонга депорт қилинган фуқародан савол келиб тушди.

Фуқаро Ўзбекистон ТИВ раҳбаридан депортация ҳолатини бекор қилиш бўйича ёрдам сўраган.

Вазир Камилов бу турдаги савол кўплаб фуқаролардан келиб тушганлигини таъкидлади ва бу ҳолатда қандай йўл тутиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

"Бу борада Россия ИИВга мурожаат қилиш мумкин. Лекин Россия ИИВ бу саволга жавоб бермаслиги мумкин. Депортация ҳолати фақат суд қарори билан бекор қилинади", — деди вазир.

 

Янгиликлар лентаси
0