Human Rights Watch каби ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин

© Телеканал O'zbekistonГлава МИД Абдулазиз Камилов отвечает на вопросы узбекистанцев
Глава МИД Абдулазиз Камилов отвечает на вопросы узбекистанцев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Камиловга кўра, бу каби халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонга қайтишлари мумкин. Бу борада ҳеч қандай чекловлар йўқ.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Human Rights Watch ва шу каби турли халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин, деб маълум қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Халқаро Пресс-клубдаги жонли мулоқотида.

Эмомали Рахмон на строительной площадке Рогунской ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Роғун ГЭСи бўйича Ўзбекистон позициясини тушунтирди

Вазирнинг айтишича, Human Rights Watch каби инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва айнан Human Rights Watch ҳам Ўзбекистонда фаолият олиб боришни қайта тиклаш бўйича қизиқиш билдирмоқда. Яқинда мазкур ташкилот раҳбари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, Ўзбекистонда фаолият олиб боришга рухсат берилишини сўраган.

Камиловга кўра, бу каби халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонга қайтишлари мумкин. Бу борада ҳеч қандай чекловлар йўқ.

"Аммо, мазкур ташкилотлар бир нарсани тўғри тушунишлари керакки, улар Ўзбекистон ҳукумати билан амалий, ўзаро бир-бирини ҳурмат қилиб, Ўзбекистон ички ишларига аралашмаслик тамойилига амал қилган ҳолда ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади", — деб таъкидлади Абдулазиз Камилов.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0