Камиловдан "запрет"ни йўқотишда ёрдам беришни сўрашди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМигрант
Мигрант - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Россия томонидан Ўзбекистон фуқароларига қўйилган "запрет"ни қандай қилиб олдириб ташлаш мумкинлигини тушунтирди

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Халқаро пресс-клубда ўтказилган жонли мулоқот давомида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловга Бухородан мурожаат бўлди.

Ўзбекистон фуқароси вазирга Россияга боришга қўйилган таъқиқни қай тарзда олдириб ташлаш мумкинлиги ҳақида савол берди ҳамда бу борада амалий ёрдам кўрсатишни илтимос қилди.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Камилов депортни қандай қилиб бекор қилиш мумкинлигини айтди
"2016-йилда Россиядан қайтганман. 2017-йилда менга аэропортда "сенга "запрет" қўйилган" деб айтишди. Менга амалий ёрдам беринг", — деди у.

Абдулазиз Камилов бу саволга жавобан таъқиқни олдириб ташлаш учун Россия Федерациясининг ўзида суд қарори чиқиши кераклигини таъкидлади.

"Биз илтимос қилганимиз билан илтимосимиз ўтмайди", — тушунтирди вазир.

"Сизнинг аризангиз Россия судигача етиб бориши керак, бунинг учун адвокат ёллашингиз керак бўлар", — қўшимча қилди Камилов.

Ҳамда агар фуқаро аризани Ўзбекистон ТИВга юборса, маҳкама адвокат ёллаб, Россия томонга ушбу аризани юборишда ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.

Янгиликлар лентаси
0