Ўзбек ўғлонлари Сурияга тинчпарвар миссияга юборилиши мумкинми?

© Аммар АбдуллаСуриядаги ҳолат
Суриядаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Биз ўз манфаатимизни сотмаймиз, нима бўлишидан қатъий назар ўз манфаатимизни қаттиқ туриб ҳимоя қиламиз. Қўшниларни кўндириб, кун тартибидаги нозик масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз", - деди Камилов.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбарига бир гуруҳ оналар номидан ўзбек ўғлонлари Сурия ёки бошқа, айни вақтда жанглар кетаётган давлатларда тинчпарвар миссияларга юборилиши мумкинми, деган савол келиб тушди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ўзбекистоннинг қатъий сиёсий позициясини эслатиб ўтди
Эслатиб ўтамиз, яқинда Россия Давлат Думасининг Мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов РИА Новостига Россиянинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан Сурияга қўшинларни юбориш масаласида музокаралар олиб бораётганини хабар қилган эди.
"Айни дамда музокаралар олиб борилмоқда. Россия ҳарбий полиция ходимлари Сурияда тартибни сақлашда иштирок этиши масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонлик ҳамкасабаларимизни таклиф қилиш масаласи ҳам. Шундай ният бор, лекин бу борада ҳали қарор қабул қилинмаган", — деди Шаманов.

Бу хабарни эшитган ўзбекистонлик аёлларда мамлакат ўғлонлари ҳам Сурияга юборилар эканда, деган қўрқув пайдо бўлган.

Камилов Ўзбекистон ўз ўғлонларини Сурияга юбормаслигини маълум қилди.

"Юборилиши мумкин эмас", — деди юқоридаги саволга жавобан вазир.

Камилов, шунингдек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг илк нутқида Ўзбекистоннинг сиёсатдаги асосий йўналишларини тушунтириб берганини эслатиб ўтди.

Ўшанда Ўзбекистон раҳбари Ўзбекистон ўз фарзандларини тинчпарварлик операцияларга юбормаслигини, шунингдек, Ўзбекистон ҳеч қачон ҳарбий блокларга қўшилмаслигини ва ўз ҳудудида хориж ҳарбий базалари қурилишига йўл қўймаслиги ҳақида айтганини яна бир бор қайтариб ўтди.

Камилов оналардан тинч бўлишларини ҳамда ўз эътиборларини фарзандлар таълим-тарбиясига қаратишларини сўради.

Мид Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев ўзининг Афғонистон бўйича махсус вакилини тайинлади
ТИВ раҳбари сўнгги вақтларда Ўзбекистон нотинч давлатлар билан ҳам, келажакни ўйлаган ҳолда, алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.

"Ўзбекистон — дўстона халқ. Биз ҳеч қачон Афғонистон билан урушмаганмиз. Афғонистондаги уруш — бу совет агрессияси натижаси. Афғонистон билан уруш қилиш қарори қабул қилинганида, биз бунда иштирок этмаганмиз", — тушунтирди Камилов.

"Биз ўз манфаатимизни сотмаймиз. Нима бўлишидан қатъий назар ўз манфаатимизни қаттиқ туриб ҳимоя қиламиз. Қўшниларни кўндириб, кун тартибидаги нозик масалаларни ҳал қилишга ҳаракат қиламиз", — қўшимча қилди Камилов.

Янгиликлар лентаси
0