Шавкат Мирзиёев ўзининг Афғонистон бўйича махсус вакилини тайинлади

CC BY-SA 2.0 / t_y_l / P9070968Мид Узбекистана
Мид Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иргашев илгари Ўзбекистоннинг Озарбайжон ва Хитойдаги элчиси сифатида ишлаган, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Исматилла Иргашев Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ТИВ Коллегиясига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили этиб тайинланган Исматилла Иргашевни таништирди.

Иргашев илгари Ўзбекистоннинг Озарбайжон ва Хитойдаги элчиси сифатида ишлаган, ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0