Башар Асад: Сурияда уруш ҳали якунлангани йўқ

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишИнтервью президента Сирии Б. Асада РИА Новости
Интервью президента Сирии Б. Асада РИА Новости - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўттизинчи сентябр куни Россия қуролли кучлари Сурияда операция бошлаганига беш йил тўлди. Ушбу сана арафасида Сурия президенти Башар Асад РИА Новости ХААга катта интервью берди.

Сурия президенти Башар Асад нашрга берган интервьюсида ўз мамлакатида уруш якунланган-якунланмагани, россиялик ҳарбийларнинг қандай ҳаракати унинг ёдида шунчалик қаттиқ муҳрланган-ки, у бу ҳақда ҳатто, ўз набираларига гапириб бериши, Суриядаги узоққа чўзилган можарода туб бурилиш ясаган ҳолатлар ва Россия ҳамда Сурияни ҳарбий-техник ҳамкорлик соҳасида истиқболда нималар кутаётгани хусусида сўзлади. У, шунингдек, Тоғли Қорабоғда авж олган зиддият сабаблари ҳақида қарашлари билан бўлишди, АҚШдаги президент сайловлари истиқболларига баҳо берди ҳамда Дональд Трамп номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилишига ўз муносабатини билдирди.

Президент Сирии Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: Сурия уруши – бу 3-жаҳон урушининг кичик модели

Бундан ташқари, Сурия етакчиси, америкаликлар унга суиқасд уюштириши мумкинлиги ҳақида ахборотга эга-эгамаслигига ҳам аниқлик киритди. Замоннинг энг сўнгги "қайноқ" мавзуси - коронавирус ҳақида гапирар экан, Асад, Россия вакцинаси билан эмланган бўлармидингиз, деган саволга жавоб берди ва сурияликларнинг ушбу препаратга эҳтиёжи даражаси ҳақида сўзлади. 

- Жаноб президент, Сурияда Россия томонидан операция бошлангани беш йиллиги нишонланаётган ушбу кунларда интервьюни ўтказиш имконияти учун сизга катта миннатдорлик билдирамиз. Орадан беш йил ўтиб, Сурияда уруш якун топди, дея айта оласизми?

- Йўқ, аниқ йўқ. Террорчилар мамлакатимизнинг айрим туманларини эгаллаб турар экан, улар турли хилдаги жиноят ҳамда қотилликларни амалга оширар экан, уруш якун топмайди. Мени фикримча, уларнинг раҳбарлари можаро ҳали узоқ вақт давом этиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилишади. Бизга шундай туюлмоқда.

- Россияликларнинг қайси қаҳрамонликларини ёдингизда, юрагингизда сақлаб келасиз? Сизнингча, улардан қай бири бу ҳақда набираларингизга айтиб беришга лойиқ?

На Запад нельзя полагаться – Башар Асад об уроках сирийского конфликта - Sputnik Ўзбекистон
Асад Эрдоғанни Қорабоғ можароси ташкилотчиси деб атади

- Бундай қаҳрамонликлар бисёр. Улардан кўпи ёдимда, албатта. Сурия ва Россия армиясининг бешафқат урушдаги беш йиллик ҳамкорлиги даврида, фикримча, қаҳрамонлик - коллектив актга айланмоқда. Бу аллақандай индивидуаллик эмас, ёки сизнинг ёдингизда қоладиган бир неча аниқ ҳолатлар ҳам эмас. Масалан, агар ҳарбий учувчилар, ҳарбий кучлар ҳақида ёдга олинса, у ҳолда, россиялик учувчилар ўз ҳаётларини хавф-хатарга қўйган ҳолда террорчиларга қарши ҳужум парвозларини ҳар куни амалга оширган бўлиб, бунда самолётларнинг бир нечтаси террорчилар томонидан уриб туширилганди. Бошқа офицерлар ҳақида гапирадиган бўлсак, улар то ҳозирги кунда қадар Сурия армиясини фронт ортида эмас, балки олдинги позицияларда қўллаб-қувватлаб келишмоқда, уларнинг айримлари шаҳидлар каби ҳалок бўлишди. Шундай экан, кунларнинг бирида, мен ўз набираларимга нафақат қаҳрамонлик, балки уруш давомида бизни қардошларга айлантирган армияларимизнинг умумий қадриятлари хусусида ҳам ҳикоя қилиб бераман. Олийжаноб қадриятлар - ўз ишига садоқат, тинч аҳолини муҳофаза қилиш, бегуноҳларни ҳимоялаш. Бу уруш ҳақида кўп нарсаларни гапириш мумкин.

- Ушбу урушда сиз учун туб бурилиш ясаган давр ҳақида айта оласизми?

На Запад нельзя полагаться – Башар Асад об уроках сирийского конфликта - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад Сурия нима учун курдларга ёрдам бераётганини тушинтирди

- Уруш бошланганига 10 йилдан ошди, шундай экан, бир эмас, бир нечта бурилиш нуқталари ҳақида айтишим мумкин. Биринчиси 2013 йилда рўй берган, биз ўшанда "Ан-Нусрадан" кўплаб ҳудудларни, айниқса, Сурия марказий қисмида жойлашган туманларни озод қилишга киришган эдик. Сўнгра, 2014 йилда бошқа йўналишда кутилмаганда америка қўллаб-қувватловида ИШИД жангарилари пайдо бўлди ва бир вақтнинг ўзида Сурия ва Ироқдаги муҳим ҳудудларни қўлга киритди. Бу ИШИД САР армиясини мамлакатнинг ғарбий қисмини озод қилиш бўйича миссиясидан чалғита олгани туфайли, террорчилар бошқа туманларни босиб ола бошлаган бир давр эди. Шундан сўнг, 2015 йилда Сурияга россияликларнинг кириб келиши яна туб бурилиш ясаган давр бўлди, биз биргаликда кўплаб туманларни озод эта бошладик. Россияликлар Сурия армиясини қўллаб-қувватлашга келган бир вақтда, Алеппо шарқий қисмининг озод этилишини яна бир туб бурилиш ясаган давр деб биламан. Шу вақтдан эътиборан Суриянинг бошқа ҳудудлари озод этилиши бошланган. Бу Алеппонинг аҳамияти туфайли жуда муҳим эди, чунки бу лаҳза кейинчалик Дамашқда, сўнгра, яқинда, Алеппонинг қолган қисмида, шунингдек, Сурия шарқи ва жанубидаги бошқа туманларда давом этган ҳудудларнинг кенг кўламли озод этилиши дебочаси эди. Буларнинг барчаси туб бурилишлар бўлади. Агар уларни бир жойга тўпласак, барчаси стратегик муҳим саналади, чунки ҳар бири уруш боришини ўзгартирган.

- Бугунги кунда долзарб бўлган вазиятлар хусусида гаплашсак. Биз ҳозирда Россияда Арманистон ва Озарбайжондаги минтақавий можароларни кузатиб боряпмиз. Албатта, бу масалада Туркиянинг роли бор. Бу рол яхши ёки ёмонлиги борасида баҳо бермайман. Аммо Туркия ва Эрдоғаннинг сиёсати ҳақида савол бермоқчи эдим. Сўнгги йилларда Туркия ўз халқаро таъсирини оширишга ҳаракат қилмоқда. Биз Ливияда унинг иштирокини кўряпмиз, Суриядаги вазиятга аралашишга ҳаракат қилмоқда, Греция билан ҳудудий баҳси бор, энди эса очиқдан-очиқ Озарбайжонни қўллаб-қувватламоқда. Туркиянинг, шахсан Эрдоғаннинг бундай ҳатти-ҳаракати ҳақида қандай фикрдасиз? Халқаро ҳамжамият ушбу нео-усмонийлик сиёсатига кўпроқ эътибор қаратиши керакми?

Бронированный Тигр-багги  - Sputnik Ўзбекистон
Сурия операцияси идеал ҳарбий йўлтанламас яратишга ёрдам берди

- Очиқ ва аниқ гапиришга ижозат берсангиз. Эрдоған Сурияда террорчиларни қўллаб-қувватлайди, Ливиядаги террорчиларни қўллаб-қувватлайди, у яқинда Тоғли-Қорабоғда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида бошланган можаронинг асосий сабабчиси ва ташаббускори эди. Шу боис, унинг ҳаракатлари, умуман олганда, хавфли. Турли сабабларга кўра. Биринчидан, чунки бу ҳаракатлар - экстремистик, террористик ташкилот саналган "Мусулмон биродарлар" линиясини такрорлайди. Иккинчидан, Эрдоған ўзининг Туркия ичидаги ҳаракатлари, айниқса, Суриядаги ИШИД билан бўлган жанжалли алоқаларидан жамоатчилик фикрини чалғитиш учун турли минтақаларда уруш бошлайди. ИШИД америка ҲҲК паноҳида Туркия орқали сурия нефтини сотганини ҳамма билади, табиийки, турклар нефт савдосида иштирок этишганини ҳам. Унинг мақсади шундан иборат ва бу ўта хавфли. Халқаро ҳамжамият бу вазиятдан хабардор бўлиши керакми ёки йўқ, деган масалага келсак. "Халқаро ҳамжамият" деган атама ҳақиқатда унчалик катта бўлмаган давлатлар гуруҳини англатади: буюк державалар ва бой мамлакатларни. Уларни сиёсий майдондаги обрўли мамлакатлар, деб атай қолайлик. Шу халқаро ҳамжамиятнинг аксарияти - Туркиянинг терроризмни қўллаб-қувватлаш бўйича иштирокчиларидир. Шу боис, улар Туркия нима қилаётганини билишади, у қилаётган ишлар бу давлатларга ёқади, Туркия - ушбу регионда улар сиёсатини тарғиб қилиш учун уларнинг қўлидаги инструментдир, улар Туркия орқали бу минтақада ўз ғояларини ҳаётга татбиқ этадилар. Шу боис - йўқ, биз халқаро ҳамжамиятга таяна олмаймиз. Халқаро ҳуқуқдан умид қилиш мумкин эди, аммо у ҳам йўқ: бу ҳуқуқни амалиётда татбиқ этилишини таъминлайдиган институтлар мавжуд эмас. Шу боис, биз Сурияда фақат ўзимизга ва дўстлар кўмагига таянишимизга тўғри келмоқда.

Министр иностранных дел России Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: Суриядаги террорчилар маконлари батамом йўқ қилинади

- Тоғли-Қорабоғдаги можаро бўйича бир ҳолатга аниқлик киритсангиз. Аввалроқ, Сурияда жанг қилган уюшмалар террорчилари Арманистон-Озарбайжон можаро ҳудудига ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сиз буни тасдиқлай оласизми? Жангарилар Суриядан ўша жойга йўл олаётгани ҳақида маълумотларга эгамисиз?

- Биз буни аниқ тасдиқлай оламиз, аммо бизда далиллар мавжудлиги учун эмас. Баъзида далиллар бўлмайди, аммо шунга ишоралар бўлади. Туркия Сурияда турли мамлакатлардан келган террорчилардан фойдаланган. У Ливияда ҳам шу методлардан фойдаланди – у ерда Суриядан, эҳтимол, бошқа давлатлардан ҳам террорчиларни ишлатди. Шу боис, у Тоғли Қорабоғда ҳам шу методлардан фойдалангани далилларни талаб қилмайди, катта эҳтимол билан бу шундай, боя айтганимдек, айнан Туркия шу муаммога олиб келди ва ушбу можарони бошлади: у шуни қўллаб-қувватлади. Туркия нимагадир эришмоқчи эди ва у ўша методлардан фойдаланмоқчи. Биз унинг Сурия ва бошқа мамлакатлардан бўлган террорчиларни Тоғли Қорабоғда ишга солганлигини айта оламиз.

- Келинг, мамлакатларимиз ўртасидаги халқаро муносабатларга ўтамиз. Президент Путин билан қандайдир мулоқот ёки учрашувлар режалаштирилганми?

- Биз доимо алоқадамиз, асосан, телефон орқали, бирор воқеа юз берса ёки мулоқотга эҳтиёж бўлса телефонлашамиз. Албатта, бу мулоқотимиз давом этади, ва албатта, келажакда учрашамиз, аммо буларнинг барчаси Суриядаги сиёсий вазиятга боғлиқ. Хабарингиз бор, ҳозирда бутун дунё коронавирус пандемияси туфайли фалаж бир ҳолатга келган. Шу боис, яқин вақтлар оралиғида, бизнинг суҳбатларимиз, телефон орқали кечади, деб ўйлайман.

- Сурия учун янги кредитлар, янги қарзлар ҳақидаги масалани кўтаришни режалаштиряпсизми?

- Ҳозирги иқтисодий ҳолатимизда кредитлар учун мурожаат қилишни муҳим, деб ҳисоблаймиз, аммо бир вақтнинг ўзида, бу кредитларни қоплашга имконият бўлмаса, бундай қадамни қўйиш ножоиз. Акс ҳолда, бу иқтисодиёт учун ғоятда оғир юкка айланади, бундай омилларни инобатга олиш зарур. Биз кредитлар ҳақида ўйлаяпмиз, бу борада россиялик ҳамкасблар билан ҳам муҳокама қилган эдик, аммо бу ҳақда жиддий сўз очишдан олдин, амалиётда бундай қадамни ташлашга тайёрланиб олиш лозим.

Американские военнослужащие в районе населенного пункта Эт-Танф, Сирия - Sputnik Ўзбекистон
"Янки, гоу хоум!": Сурияда нималар бошланди

- Яқинда Россия делегацияси, жумладан, бош вазир ўринбосари Борисов Сурияга ташриф буюрди. Сурия С-400 сингари зенит тизимларини харид қилишга қизиқиши билдирадими? Ёки қўшимча С-300ларга эҳтиёжмандми?

- Икки йилча олдин биз армиямизни модернизациялаш бўйича режамизни амалга оширишни бошлаган эдик, ҳеч кимга сир эмас, биз ушбу модернизация ишларини Россия мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширишни хоҳлаймиз, нега деганда, бир неча ўн йилликлар давомида бизнинг армия тўлиқ Россия қурол-аслаҳаларига таяниб келмоқда. Аммо бизнинг устуворликларимиз бор, бу ерда гап ракеталар ҳақида ҳам эмас. "Ердаги" жанг ҳақида тўхталар эканмиз, айни вақтда бошқа устуворликлар ҳам бўлиши мумкин. Бизнинг кенг кўламли режамиз бор, аммо биз устуворликларга мос равишда ҳаракат қилмоғимиз лозим. Одатда, ҳарбий режаларимиз тафсилотлари ҳақида гапирмаймиз, аммо, умуман олганда, таъкидлаганимдек, бу армияни ҳар томонлама модернизациялаш билан боғлиқ.

Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Байден Трампни АҚШ тарихидаги энг ёмон президент деб атади

- АҚШдаги президент сайловларини кузатиб бораётган бўлсангиз керак. Янги америка президенти, у ким бўлишидан қатъи назар, Сурияга нисбатан санкция сиёсатини қайта кўриб чиқишига умид қиласизми?

- Биз америка сайловларидан президент эмас, корпорация раҳбари сайланишини кутамиз, нега деганда, директорлар кенгаши мавжуд бўлиб, бу директорлар кенгаши: банклар, қурол ва нефт компаниялари ва ҳоказо сингари йирик корпорациялардан, лоббичилардан иборат. Шу боис, у ерда корпорация раҳбари сайланади, унинг ҳеч қандай ҳуқуқлари, ёки қандайдир қарорларни қайта кўриб чиқиш ваколатлари бўлмайди, у фақат бу қарорларни ижро этиши керак. Трамп президент бўлганида у билан айнан шундай ҳолат содир бўлди.

- У аввал ҳам кўп йиллар бош директор бўлган…

- Худди шундай! У бош директорлигича қолди. Трамп ўз сиёсатига амал қилишни ва амалга оширишни хоҳлаган эди ва бунинг учун деярли жазоланди: импичмент мавзуси ёдингиздами? Трамп сайловлар олдидан айтган ҳар бир сўзини ичга ютишга мажбур бўлди. Президент сайланишини кутиш керак эмас, гап бош директор ҳақида боряпти деб айтганимнинг боиси ҳам шу. Агар сиз сиёсатни ўзгартириш ҳақида сўз очишни истасангиз, унутмангки, сизда худди ўша директорлар кенгаши бор, у ўз сиёсатини ўзгартирмайди. Бош директор ўзгариши мумкин, аммо кенгаш эскилигича қолади, шундай экан, ҳеч нарса кутишнинг кераги йўқ.

Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Трамп унинг Россия билан “алоқалари” тўғрисидаги ҳужжатларни ошкор қилишга рухсат берди

- Бу "директорлар кенгаши"га кимлар киради? У одамлар ким?

- Айтганимдек, бу кенгаш лоббилар гуруҳидан иборат, улар ўзлари истаган нарсаларни амалга оширишади, улар конгресс ва бошқаларни, жумладан, оммавий ахборот воситаларини назорат қилишади... Бошқача айтганда, бу АҚШда ўз ғаразли мақсадларини амалга ошириш учун ҳаракат қиладиган турли хилдаги корпорациялар альянсидир. 

- Трамп Америка кучларини Суриядан олиб чиқиш ваъдасини берган эди, аммо буни амалга ошира олмади. Энди унинг номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига тақдим этишди. Сиз нима деб ўйлайсиз, агар у америка аскарларини уйга қайтара олса, тинчлик бўйича мукофотни оладими?

- Уни номзоди илгари сурилдими?

- Ҳа.
- Хабарим йўқ эди. Агар сиз тинчлик бўйича мукофот номинацияси ҳақида гаплашмоқчи экансиз, тинчлик бу фақат қўшинларни чиқариш эмас, гарчи бу яхши ва зарур қадам бўлса-да. Аммо тинчлик - бу сиз юритаётган сиёсат, сизнинг ҳатти-ҳаракатингизда акс этади. Ҳудудларни оккупация қилишни тўхтатиш, сизни қўллаб-қувватламагани туфайли хуш кўрилмаган ҳукуматларни ағдаришни тўхтатиш, турли минтақаларда тартибсизликларни юзага келтиришни тўхтатиш. Тинчлик - бу халқаро қонунлар ва БМТ Низомига амал қилиш. Тинчлик мана шу, шулар учун тинчлик бўйича Нобель мукофотини бериш керак. Обама бу мукофотни олди, ваҳоланки, у эндигина сайланган ва ҳали ҳеч нарса қилмаган эди. Унинг ўша вақтдаги ягона ютуғи у Оқ уйга кўчиб ўтганидан иборат эди. Ва унга Нобель мукофотини беришди. Фикримча, Трампга ҳам шунга ўхшаш бир ҳолат учун бу мукофотни беришлари мумкин. Нима учун, билмайман. Аммо тинчлик учун эмаслиги - бу аниқ.

Керри: Сурияда уруш барҳам топиши учун Башар Асад президентликдан кетиши керак

- Яқинда Трамп сизни ўлдиришга буйруқ бермоқчи бўлганини, аммо ўша пайтдаги Пентагон раҳбари Меттис уни бундан қайтарганини тан олди. Бу ҳақда билганмисиз? Қандайдир чоралар кўрилганми?

- Қотиллик - бу американча иш услуби, modus operandi, улар бу ишга ўнлаб йиллар давомида мунтазам қўл уриб келадилар. Ҳамма жойда, дунёнинг ҳар бир бурчагида. Бу янгилик эмас. Шу боис, турли сабабларга кўра бундай режалар ҳар доим мавжуд бўлганлигини инобатга олиш керак. Суриядаги можаро шароитида америкаликлардан шунга ўхшаш нарсани кутишимиз керак. Улар бизнинг еримизни оккупация қилишди, террорчиларни қўллаб-қувватлашмоқда. Бу кутилган ҳолат. Агар бизда бундай маълумотлар бўлмаса ҳам, бу аниқ бўлиши керак. Буни қандай олдини олиш мумкин? Гап у ёки бу шахсга ёки президентга нисбатан бирон бир аниқ иш ёки режалар ҳақида эмас, балки хулқ-атвор ҳақида кетмоқда.

Агар халқаро муносабатларда АҚШ ўз жиноятлари учун жавобгарликдан қочиб қутула олмайдиган бир мувозанат бўлмаса, АҚШни бу каби шафқатсиз ҳаракатлар ва ҳужумлардан ҳеч нарса тўхтата олмайди. Акс ҳолда, бундай хатти-ҳаракатлар турли ҳудудларда тобора кўпроқ янги жиноятларни келтириб чиқаради ва уларни ҳеч нарса тўхтата олмайди.

Сурия президенти Башар Асад. - Sputnik Ўзбекистон
Башар Асад: “Қандай президентлигимни Сурия халқи ҳал қилади. Европаликлар эмас”

- Сизга бошқа суиқасдликлар бўлганми?  

- Мен аниқ ҳолатлардан хабардор эмасман. Аммо, айтганимдек, бундай уринишлар ёки, аниқроқ айтсам, режалар бор. Фақат қайси режалар ҳанузгача долзарб ёки айтайлик, паузага қўйилган, деган савол мавжуд. Ҳеч ким билмайди.

- Суриядаги вазиятга қайтаришга ижозат берсангиз. 2021 йилда яна президентликка ўз номзодингизни қўясизми?

-  Бу ҳақда гапириш ҳали эрта, олдинда ҳали бир неча ой бор. Келаси йил бошида бу масала бўйича қарор қабул қилишим мумкин.

- Қизиқ. Сиз Александр Лукашенкони инаугурация билан табрикладингиз. Эҳтимол, сиз Беларусь мухолифатини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Буюк Британия ва АҚШ томонидан қўлланган сиёсий технологиялар ва Сурия давлатига қарши ахборот урушида қўлланилган усуллар ўртасидаги ўхшашликни кўрмоқдасиз?

Кандидат в президенты Беларуси Светлана Тихановская во время предвыборного митинга в парке Дружбы Народов в Минске - Sputnik Ўзбекистон
ЕИ мамлакатлари Беларус мухолифатини қўллашдан нима манфаат кўради - эксперт фикри

- Мен президент Лукашенкога табрик йўлладим, бу табиий ҳол. Беларусда рўй бераётган воқеаларга келсак: икки мамлакат - Сурия ва Беларус ўртасидаги ўхшашлик ёки фарқлардан қатъи назар, мамлакатда реал ёки сунъий ташкил этилган можаро рўй бераётганидан қатъи назар, Ғарб – токи у ўзининг бутун дунё бўйлаб гегемония сиёсатини ўзгартирмас экан – дунёнинг исталган бурчагида ишларга аралашаверади. Агар мамлакатингизда қандадир аниқ муаммо бўлса, - унинг кўлами қандайлиги мутлақо фарқи йўқ - Ғарб барибир аралашади. Агар бу ички жараён бўлса, улар буни халқарога айлантиради, бу фақатгина сизнинг ишларингизга аралашиш учун қилинади. Агар сизда муаммо бўлмаса, улар уни яратиш ва халқарога айлантириш учун қўлдан келган ишни қиладилар - бу ҳам, фақат сизнинг ишингизга аралашиш учун. Бу уларнинг сиёсати.

Шу боис, иш Беларусда айнан нима рўй бераётганида эмас. Ҳар қандай давлатда - Сурияда, Беларусда, сизнинг мамлакатингизда - ўзига яраша муаммолар бор. Ғарбнинг аралашишга ҳаққи борми ёки йўқ? Бу, биз қарши туришимиз керак бўлган ҳолат. Энди сизнинг саволингизга қайтсак. Ҳа, бу ўша ҳатти-ҳаракат, ўша стратегия, худди ўша тактика. Ягона фарқи - улар қўллаётган атамалар ва ишлатаётган сарлавҳаларда. Улар Россия учун бир хил, Венесуэла учун бошқа бир хил ва Сурия учун учинчи хил сарлавҳаларни ишлатишади ва ҳоказо. Яъни, гап Беларусда эмас, гап Ғарбнинг ўзини тутиши ва унинг келажакка стратегиясида, чунки улар Россия, Хитой ва дунёдаги бошқа кучларнинг кўтарилиши улар учун экзистенциал таҳдидни англатишини ва бунга қарши туришнинг ягона йўли - бу бутун дунё бўйлаб тартибсизликларни вужудга келтириш дея тушунишади.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Беларусга “Спутник V” вакцинаси биринчи партияси етказиб берилди

- Коронавирус ва унинг бутун инсоният учун оқибатлари ҳақида тилга олдингиз. Сурия ҳукуматида кимдир бу вирус билан беморландими? Эҳтимол, ўзингиз?

- Худога шукр, йўқ. Бизнинг ҳукуматимиздан кимдир бу инфекцияни юқтирган, деб ҳам ўйламайман.

- Бу яхши. Шахсан сиз Россия вакцинаси билан эмланишни истармидингиз?

- Албатта, юзага келган вазиятда ҳар бир инсон ушбу хавфли вирусга қарши вакцина олишни хоҳларди. Мени тушунишимча, бу вакцина ҳозирча халқаро бозорда йўқ, аммо биз Россия ҳукумати билан у қачон Сурияга келтирилиши мумкинлигини муҳокама қилишни режалаштиряпмиз. Бу жуда муҳим.

Первая в мире вакцина от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Россияда вакцина неча пул туриши маълум бўлди

- Ҳа, Россия вакцина билан ўзининг халқаро шерикларига етказиб беришга тайёрлигини айтган эди.

- У ноябрда бозорга чиқарилишини айтишганди.

- Россия вакцинаси поставкаси бўйича ариза юборасизми?

- Албатта. Бу ҳозир зарур.

- Қанча миқдорда?

- Ҳаммаси вакцинанинг қанча миқдорда бозорга чиқарилишига боғлиқ бўлади. Шунингдек, Сурия Соғлиқни сақлаш органлари билан бизга қанча кераклиги масаласини муҳокама қилиш лозим.

- Яъни сиз Россия ҳукумати билан батафсил музокараларни ўтказмоқчисиз?

- Албатта. Худди шундай. Сурияда ҳамма Россия вакцинасига ва у қачон савдога чиқарилишига қаттиқ қизиқиш билан қарамоқда.

Президент Венесуэлы Николас Мадуро - Sputnik Ўзбекистон
Мадуро COVID-19 га қарши Россия вакцинаси билан эмланиш истагини билдирди

- Коронавирус пандемияси фонида жамиятда конституцияни ўзгартиришга хоҳиш сақланиб қолдими? Ахир пандемия дунёда, ва табиийки сиёсат соҳасида янги парадигмани яратди. Бу муаммолар ва Женевадаги музокаралар билан боғлиқ ҳолат конституцияни ўзгартириш заруратини шубҳа остига қўймоқда. Сиз бу ҳақда нима дейсиз?

- Йўқ, коронавирус ва конституция ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Биз конституцияни 2012 йилда ўзгартирганмиз ва ҳозирда Женевадаги музокаралар давомида муҳокама қиляпмиз. Биз тахминан бир ой олдин бир раунд музокараларни ўтказдик. Пандемия туфайли раундлар орқага сурилди, аммо тўхтатилган эмас.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров (ўнгда) ва АҚШ давлат котиби Жон Керри - Sputnik Ўзбекистон
Лавров ва Керри Женевада Сурия бўйича музокара ўтказмоқда

Охир-оқибат, женева музокаралари - бу сиёсий ўйин, бу сурия жамияти ўз диққатини жамлаган нарса эмас. Сирияликлар конституция ҳақида ўйлаган эмас, ҳеч ким бу ҳақда гапиргани ҳам йўқ. Уларни биз ишга туширишимиз лозим бўлган ислоҳотлар, ҳамда уларнинг эҳтиёжларини қондириш учун ўзгартиришимиз лозим бўлган сиёсат кўпроқ ўйлантиради. Биз ҳозир айнан шуни муҳокама қиляпмиз, биз шунинг ташвишидамиз, ва ҳукуматимиз ҳам айнан шу нарсага ўз эътиборини қаратган.

- Яъни, айтмоқчисизки, Женевадаги музокаралар давом эттирилиши керак, конституция масаласи кун тартибида ва кўпроқ муҳокама бўлиши лозим, шундайми?

- Ҳа, албатта. Биз буни бошлаганмиз ва бир неча ҳафталар давомида давом эттирамиз.

- Сурия "Оқ каскалар"га қарши суд жараёнини ўтказадими? Сизнинг наздингизда улар фаолияти халқаро миқёсда тергов қилиниши керакми? Эҳтимол, БМТ шафелиги остида? 

- Жиноят рўй берганида, пичоқ ёки бошқа қуролни эмас, балки жиноятчини суд қилишади. Айни ҳолатда "Оқ каскалар" - бу шунчаки терроризм томонидан ишлатилган аслаҳа, восита, қурол эди. Уларни Буюк Британия ҳукумати яратди, АҚШ ва албатта, Франция ва боқа ғарб давлатлари қўллаб-қувватлади, Туркия эса бевосита фойдаланди. Бу режимларнинг барчаси - "Оқ каскалар"нинг ҳақиқий ота-онасидир, шу боис, "Оқ каскалар"дан ҳам олдин айнан улар жавобгарликка тортилиши лозим. Ҳозир масала бошқа нарсада: халқаро ҳуқуқда буни амалга ошириш учун инструментлар мавжудми? Йўқ, улар йўқ. Акс ҳолда, АҚШ дейлик, Ироқ, Яман ва бошқа жойлардаги жиноятлари учун жазодан қутула олмасди. Нафақат АҚШ. Франция, Буюк Британия, бошқа давлатлар ҳам, жумладан, Суриядаги Қўшма Штатлар ҳам. Аммо айтганимдек, тегишли қонунларни ҳаракатга келтира оладиган институтлар йўқ. Шундай экан, биз кўпроқ айбдорларга, ҳақиқий айбдорларга, ҳақиқий бошқарувчиларга ўз диққатимизни жамлашимиз керак. Бу эса - ғарб давлатлари ва уларнинг регионлардаги марионеткаларидир.

СПУТНИК_Лавров высказался о предполагаемой химической атаке в сирийской Думе - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: Суриядаги кимёвий ҳужум "Оқ каскалилар" томонидан саҳналаштирилган

- Лекин, эҳтимол, "Оқ каскалар"га нисбатан қандайдир аниқ қадамлар бўлиши керакдир? Ахир улар ҳамон ўз фаолиятини давом эттирмоқда?

- Ҳа, албатта, улар жиноятчи. Мен бошқа нарсани назарда тутганим ҳам йўқ. "Оқ каска"га айланишдан олдин, улар "Ан-Нусра" бўлган. Бу жиноятчиларнинг видео ва фотосуратлари бор. Уларни Сурияда суд қилиш лозим. Аммо сиз "Оқ каскалар" тўғрисида ташкилот сифатида гапирар экансиз, у ҳолда, бу ташкилот Ғарбда яратилган. Ундаги одамлар жиноятчи, аммо "Оқ каскалар" - бу ғарб институти, "Ан-Нусра" базасидаги экстремист-террорчи ташкилот.

- Сиз америка ва турк ҳарбийлари Сурияда ноқонуний бўлиб турганини айтасиз. Бунга чек қўйиш учун нима қиласиз?

- Бу оккупация. Ушбу ҳолатда биз иккита нарса қилишимиз керак: биринчиси - улар оккупация учун фойдаланаётган баҳона, яъни террорчилар, шу ўринда "Ислом давлати"дан қутулиш. Дунёнинг аксарият давлатлари "ИД" америкаликлар томонидан яратилгани ва улар томонидан қўллаб-қувватланишини билишади, америкаликлар уларга худди бошқа бир америка кучларига сингари топшириқ берадилар. Бу баҳонадан қутулиш лозим, шунинг учун Суриядаги террорчиларнинг йўқ қилиниши - биз учун бош устуворликка эга. Агар америкаликлар ва турклар шундан кейин кетишмаса, ўз-ўзидан табиий равишда халқ қаршилиги бошланади. Бу ягона йўл. Уларни мунозара ёки халқаро ҳуқуқ чиқиб кетишга мажбур этолмайди, чунки бу йўқ нарса. Қаршиликдан бошқа восита йўқ ва Ироқда ҳам худди шу ҳолат рўй берган. 2007 йилда америкаликларни чиқиб кетишга нима мажбур этган? Бу ироқ халқи кўрсатган қаршилик натижаси бўлган эди.

Американские солдаты наблюдают за порядком на улице Багдада - Sputnik Ўзбекистон
Ироқда уруш бошлаб, Американи бой бериш: бу қандай рўй берди

- АҚШ ва сурия қурдлари ўртасида нефт қазиб олиш бўйича тузилган битим тўғрисида қандай фикрдасиз? Шу муносабат билан қандайдир чоралар кўрасизми?

- Бу талончилик, ва уни тўхтатишнинг ягона усули - бизнинг ҳудудимизни озод қилиш. Агар буни амалга оширмаса, ҳеч қандай чоралар уларни тўхтата олмайди, нега деганда улар талончилардир. Сиз ўғрини уни қамоққа тиқмасдан ёки у ўғриликни содир этиши мумкин бўлган ҳудуддан қандайдир изоляция қилмасдан туриб, тўхтата олмайсиз. Бу ўғрилар билан ҳам худди шундай йўл тутиш керак. Уларни минтақадан қувиб чиқиш лозим, бу ягона усул. Сурия ҳукумати ҳолат нормаллашиши учун Суриянинг ҳар бир қисмини назоратда ушлаши даркор.

- Идлибдаги вазиятни қандай баҳолайсиз? Сурия у ердан террорчиларни қувиб чиқиш муаммосига қай тарзда ечим топмоқчи? Сизнингча, у ердаги террорчилар сони қанча бўлиши мумкин?

- 2013 йилдан биз террорчилар томонидан аҳолиси ёки шаҳарларининг каттагина қисми назоратга олинган регионларга нисбатан муайян иш методологиясини қабул қилдик. Биз уларга қуролни ташлаш эвазига ҳукуматдан амнистия имкониятини тақдим этмоқдамиз. Бу Суриянинг кўплаб вилоятларида иш берди. Аммо агар тинчликка интилмасак, биз масалани ҳарбий йўл билан ҳал қилишга мажбур бўламиз, 2013 йилдан бошлаб озод этган барча ҳудудларда айнан шундай бўлган. Бу методология миллий муроса рўй берган ва жангарилар сурияликлар бўлган туманларга нисбатан қўлланилади. Аммо Идлиб - бу бошқа ҳолат: Суриядаги аксарият чет эллик террорчилар айнан ўша жойда тўпланган, шу боис, улар ёки Туркияга қараб чекинишлари - улар Сурияга ўша ерда ёки уни ҳудуди орқали келишган, - ёки ўз давлатларига қайтишлари ёки Сурияда жон таслим қилишлари керак.

Танки турецкой армии в провинции Идлиб - Sputnik Ўзбекистон
"АҚШ нефтни ўғирламоқда, турклар эса Идлибга юришмоқда": Сурияда нима бошланди

- Европага қайтишяптими? 

- Асосан Европага. Уларнинг айримлари Россиядан, араб мамлакатларидан, дунёнинг кўплаб давлатларидан келишган. Бу жиҳодчиларнинг барчаси жанг қилиш учун Сурияга келишни хоҳлаган.

- Ҳозирда бу ҳудуд назорат остида, рус, турк, баъзан америкаликларнинг ҳамкорликдаги операциялари ўтказиладиган бир шароитда. Сизнингча, бу ҳамкорлик самаралими? Бу тажрибадан келажакда қай йўсинда фойдаланиш мумкин?

- Йўқ, мен буни оддий бир сабабга кўра, самарали деб ҳисобламайман: агар бу самарали бўлганида, биз яқинда Алеппо ва Идлибнинг кўплаб ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларни бошлашга мажбур бўлмас эдик, чунки турк режими террорчиларни ушбу ҳудудни тарк этишга кўндириб, сурия армияси, сурия ҳукумати ва муассасаларига уни назорат остига олишга имкон бериши керак эди, аммо улар бундай қилмади.

Блокпосты сирийской армии на трассе Дамаск-Алеппо (М5) в провинции Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Жангарилар Идлибдаги патрулга қарши маҳаллий аҳолидан иборат "жонли девор" билан чиқди

Ҳар сафар улар бир хил мажбуриятни ўз зиммасига оладилар, аммо берилган ваъда ва мажбуриятларнинг бирортасини шу вақтгача бажаришмади. Шу боис, мен бу ҳамкорлик самарали бўлди, дея айтолмайман. Келинг, кузатайлик. Уларнинг террорчиларга улар шимолдаги Идлиб М4 трассасидан кетишлари учун босим ўтказишга имкониятлари бор. Бу уларнинг Россия томони билан тузилган охирги мажбуриятидир, аммо улар буни ҳозирча бажарганича йўқ. Келинг, кутамиз ва кузатамиз.

- Исроил билан душманона ҳаракатларни тўхтатиш маъносида музокараларни ўтказиш имкониятини кўриб чиқяпсизми? Яқинда баъзи араб давлатлари амалга оширгани сингари Сурия ҳам келажакда Исроил билан дипломатик алоқаларни ўрнатиши мумкинми?

- Бизнинг бу борадаги позициямиз тўқсонинчи йилларда тинчлик музокаралари бошиданоқ аниқ эди. Яъни ўттиз йил муқаддам, биз ўшанда Суриядаги тинчлик - бу бизнинг ҳуқуқларимиз ҳақида деб айтганмиз. Бизнинг ҳуқуқимиз - бу бизнинг еримиз. Исроил билан муносабатларимиз нормаллашиши мумкин, қачонки бизга еримизни қайтариб беришса. Бу жуда оддий. Исроил шунга тайёр бўлса, бунинг имкони бўлади, ҳозир эса у тайёр эмас. У ҳеч қачон тайёр ҳам бўлмаган: биз исроил режимида тинчлик сари бир қадам қўйишга тайёр бўлган бирорта расмий шахсни ҳеч қачон кўрмаганмиз. Шу боис, назарий жиҳатдан ҳа, аммо амалиётда ҳозирча йўқ.

- Мени бошқа араб давлатларининг Исроил билан муносабатлари нормаллашуви Сурия ва Исроил ўртасида музокаралар бошланишига туртки бўлади, деб туюлган эди. Аммо, тушунишимча, бундай музокаралар йўқ, шундайми?

Заседание Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Россия ва Саудия Арабистони билан нефт борасида музокаралар бошланишини эълон қилди

- Мутлақо ҳеч қандай музокаралар йўқ, ҳеч нарса йўқ.

- Сиз қуролли кучларингиз кучайтирилиши ҳақида айтган эдингиз. Бунинг учун қандайдир тўсиқлар мавжудми?

- Йирик лойиҳалар ҳақида гапирар экансиз, сизда ҳамиша тўсиқлар бўлади. Аммо сиз уларни енгишингиз мумкин. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. Баъзида бу молиявий тўсиқ бўлиши мумкин, баъзида бу устуворликларга тегишли бўлиши мумкин, баъзан эса ердаги вазиятга боғлиқ бўлади. Бу ягона тўсиқ. Қолганида - йўқ, бизда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Биз шу йўналишда олдинга ҳаракат қиляпмиз, аммо бунинг учун вақт керак. Бу вақтга боғлиқ масала, холос.

- Айрим халқаро ўйинчиларнинг айтишича, кўплаб ғарб ҳукуматлари, ва эҳтимол, бизнес учун Эроннинг Суриядан чиқиши  мамлакатнинг иқтисодий тикланиши ҳамда Сурия ҳукумат билан ҳамкорлик учун дастлабки шарт ҳисобланади. Сурия бунга рози бўладими? Дамашқ Эрондан мамлакатдан кетишни сўрайдими, агар шундай бўлса, қачон?

Женщина идет вдоль стены здания бывшего посольства США в Тегеране. - Sputnik Ўзбекистон
Эронга қарши санкциялар: АҚШ фикри. Нотўғри фикри

- Биринчидан, бизда эрон кучлари йўқ ва бу мутлақо аён. Улар Сурияни қўллаб-қувватлайдилар, қўшинларимиз билан ерда ишлайдиган, Сурия армияси билан бирга бўладиган ҳарбий экспертларни йўллашади. Келинг, аниқ бир мисолни кўрайлик: бир йилча олдин америкаликлар россияликларга "эронликларни исроилликлар томонидан оккупация қилинган Голан тепаликлари чегарасидан 80 километрга силжишга кўндириш" тўғрисида мурожаат қилишади. У ерда эроннинг ҳеч қандай ҳарбийлари бўлмагани билан, эронликлар ўзларини жуда хуш тутишди, улар: "Яхши, эрон персонали бу линиядан жануброқда бўлмайди", деб жавоб қайтаришди. Америкаликлар, агар шу масалада келишув бўлса, у ҳолда улар Суриянинг Ироқ билан чегарадаги оккупация қилинган шарқий қисмидан, яъни ат-Танфдан қўшинларни чиқаришни маълум қилишди. Аммо ҳеч нарса юз бермади, улар (америкаликлар) кетишмади. Шундай экан, Эрон масаласи - бу Сурия ерини оккупация қилиш ва террорчиларни қўллаб-қувватлаш учун баҳона. У реал мақсадларни яшириш мақсадида, ниқоб сифатида ишлатилади. Улар ўз айтганини бажаришлари учун ягона йўл - бу Сурия Қўшма Штатлар марионетка-мамлакатига айлангандагина рўй бериши мумкин.

Президенты России, Турции и Ирана Владимир Путин, Реджеп Тайип Эрдоган и Хасан Рухани на совместной пресс-конференции в Турции - Sputnik Ўзбекистон
Россия, Эрон ва Туркия Сурия нефтининг ноқонуний босиб олинишини маъқулламайди

Улар ҳам аслида шуни истайди. Уларнинг қолган барча гаплари - ёлғон ва уйдирма айбловлардир. Америкаликлар ўз ҳатти-ҳаракатларини ўзгартиришни истамас экан, улар билан қандайдир масалага ечим топиш имконсиз, деб ўйлайман.

-Сўнгги савол. Сиз фахрланадиган нарса? Амалга оширган ёки амалга оширмаган қандай ишингиздан афсусланасиз?

- Уруш давридагими?

- Президентлик лавозимида бўлган вақтингиздаги.

Кремл - Sputnik Ўзбекистон
Кремл Эрдўғондан Асадни ағдариш ҳақидаги баёноти учун изоҳ кутмоқда

- Бунда сиёсат ва унинг ҳаётга татбиқ этилиши ўртасидаги фарқни кўра билиш лозим. Сиёсатга келадиган бўлсак, аввал бошдан биз Сурия халқига қулоқ тутишни исташимизни айтганмиз, шу учун ҳам, 2012 йилда конституцияни ислоҳ қилдик. Террорчиларга қарши курашмоқчилигимизни айтдик, орадан ўн йил ўтиб ҳам бу билан шуғулланишда давом этяпмиз. Биз мустақиллигимизни асраб қолишимиз кераклигини айтдик – миллий мустақиллигимизни. Биз бу учун курашаяпмиз ва биз дўстлар билан иттифоқ тузишимиз лозим. Бу сиёсатга келадиган бўлсак, мени фикримча, биз ҳақ эдик. Ғарбга бўлган ишончсизлик борасида тўхталсак, кўплаб фронтларда биз ҳақ эдик. Сиёсатнинг амалга оширилиши ҳақида айтадиган бўлсак, гап тактика, шунингдек, улар хато бўлган, дейишимиз мумкин бўлган кўплаб нарсалар ҳақида бормоқда. Масалан, муросага уриниш ҳолатлари тўғри бўлганмиди? Мен бу ҳақда айтаётганим боиси, кўплаб ҳудудларда амнистия қилинган инсонлар қонун бўйича яшашни истамадилар. Шу боис, сиз буни нотўғри бўлган, деб айтишингиз мумкин, аммо аслида муроса бу ўта муҳим қадам бўлган эди. Шу боис, биз сиёсат бобида ноҳақ эдик, деб ўйламайман. Ҳаётга татбиқ этилиши соҳасида эса ҳамма жойда кўплаб хатолар бор, баъзан бу хатоларга кунда йўл қўйилади.

- Жаноб президент, бизнинг вақтимиз тугаб бормоқда. Сизга яна бир бор очиқ ва узоқ интервью учун ташаккуримни билдираман! 

- Раҳмат! Сурияга келганингиз учун раҳмат.

- Сизга катта раҳмат.

Янгиликлар лентаси
0