Лавров: Суриядаги кимёвий ҳужум "Оқ каскалилар" томонидан саҳналаштирилган

Oбуна бўлиш
Россия ТИВ раҳбарининг айтишича, Думани озод этган Мудофаа вазирлиги бу ерда кимёвий моддалар омборини топган бўлиб, бу моддалар Германияда ва Портон-Даунда, яъни Солсбери шаҳрида ишлаб чиқарилган

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриянинг Дума шаҳрида амалга оширилгани айтилган кимёвий ҳужум аслида саҳналаштирилганини маълум қилди. У бу ҳақда "Россия сегодня" ХААга берган интервьюсида айтди.

"Биласизми, исботлар етарлича. Ҳаммаси америкаликлар, англияликлар ва французларнинг Суриядаги ишлаб чиқариш ва ўзлари айтган кимёвий қуроллар омборига бомба зарбалари бериш учун баҳона бўлган видеодан бошланди.

Дым, возникший в результате ударов сирийской армии по позициям Джебхат ан-Нусра (организация запрещена в РФ), в Восточной Гуте в пригороде Дамаска - Sputnik Ўзбекистон
Шарқий Гутада Солсберида ишлаб чиқарилган тутунли шашкалар топилди

Ҳеч нарсадан бехабар одамга ҳам шуниси тушунарлики, кимёвий қурол омбори қаердалигини билиб унга бомба ташлаш фақат бир нарсани: унинг атрофида яшайдиганлар учун гуманитар ҳалокатни юзага келтиришни англатади", деди Лавров.

Россия ТИВ раҳбарининг айтишича, Думани озод этган Мудофаа вазирлиги бу ерда кимёвий моддалар омборини топган бўлиб, бу моддалар Германияда ва Портон-Даунда, яъни Солсбери шаҳрида ишлаб чиқарилган.

"Ҳозирда топилган моддалар мутахассислар томонидан таҳлил қилинмоқда. Аммо шу билан бирга саҳналаштирилган видео "Оқ каскалилар" томонидан уюштирилган — буни ҳеч ким яшириб ўтирмайди. "Оқ каскалилар" эса фақатгина "Жабҳат ан Нусра" каби террорчилар ва жангарилар назорати остидаги ҳудудларда иш олиб боришади. Улар бир йил аввал Хон-Шайхунда худди мана шундай фитнага қўл уришганди ва улар Буюк Британия, АҚШ ва бошқа қатор ғарб давлатлари томонидан молиялаштирилиши ҳеч кимга сир эмас", — деди Лавров.

Эслатиб ўтамиз, ўнинчи апрел куни Вашингтон Дамашқни Шарқий Гутадаги Дума шаҳрида тинч аҳолига нисбатан кимёвий ҳужум уюштиришда айблади.
АҚШ, Буюк Британия ва Франция 14 апрел куни кимёвий қурол ишлаб чиқарилмоқда дея тахмин қилинган Сурия ҳукумат объектларига зарба берди. Улар юздан ортиқ ракета зарбаси берди, улардан 71таси Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилди.

Янгиликлар лентаси
0