Яқинда Вильнюсда Франция президенти Эммануэль Макроннинг Беларус президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тихановскаянинг айтишича, француз етакчиси "беларусларни эркинлик учун курашда қўллаб-қувватлайди ва мамлакатдаги сиёсий инқирозни бартараф этишда ёрдам бериш учун барча ишни амалга оширишга ваъда берган".
Германия канцлери Ангела Меркель ҳам шунга ўхшаш позицияни эгаллади. Меркель Беларус сайловлари натижаларини тан олмаслигини маълум қилди ва Тихановская билан учрашиш истагини билдирди.
Беларусдаги тўнтаришга умид боғлаб ва Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаб, ЕИ мамлакатлари етакчилари "америка кун тартиби бўйича ҳаракатланишмоқда", деб ҳисоблайди сиёсатшунос Сергей Марков.
Унинг таъкидлашича, буларнинг барчаси - Россияга босим ўтказиш мақсадида амалга оширилаётганини пайқаш қийинмас.
"Нега Меркель ва Макрон Россия билан мулоқотни тобора яхшилаш ғоясига хоинлик қилиб, куч сценарийси, хусусан, Беларусдаги тўнтаришни қўллаб-қувватлаш ва Навальний заҳарланиши воқеасидан фойдаланиб Кремльни расво қилиб кўрсатишга умид боғлашмоқда? Бу Меркель ва Макроннинг даҳшатли хатосидир ва озод Европа ғоясига хоинлик қилиш ЕИдаги хавфсизлик ва тараққиётнинг барбод бўлишига олиб келади", - дея қайд этди Марков.
Экспертнинг тўлиқ изоҳини радиоподкастда рус тилида тингланг.