ТОШКЕНТ, 7 окт - Sputnik. Вакцинанинг битта дозасининг нархи 1000 рублдан ошмайди, деб эълон қилди Федерал монополияга қарши қўмита раиси Игор Артемьев.
“Биз вакцина арзон бўлмаслигини тушунамиз, чунки ҳозирча ишлаб чиқариш ҳажми кичик, ўртача минг рубл атрофида”, - деди Артемьев.
Монополияга қарши қўмитас раҳбарининг сўзларига кўра вакцина нархини белгилашда бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган вакциналар нархлари билан мувофиқлаштирилади, лекин Россияда унинг нархи 1000 рублдан ортиқ бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган дунёда биринчи вакцина Россияда 11 август куни рўйхатдан ўтказилган эди. Гамалея номидаги Марказ томонидан ишлаб чиқарилган вакцина “Спутник V” 2021 йилнинг 1 январидан савдога чиқрилиши кутилмоқда.
Ундан ташқари Россияда ҳозир “Вектор” вирусология ва биотехнологиялар маркази томонидан ҳам ишлаб чиқарилаётган вакцинанинг 2 босқич синовлари якунига етай деб қолган. Уни ишлаб чиқариш ноябрда бошланиши режалаштирилмоқда.