Жангарилар Идлибдаги патрулга қарши маҳаллий аҳолидан иборат "жонли девор" билан чиқди

© Sputnik / Mikhail Alaeddin / Медиабанкка ўтишБлокпосты сирийской армии на трассе Дамаск-Алеппо (М5) в провинции Идлиб в Сирии
Блокпосты сирийской армии на трассе Дамаск-Алеппо (М5) в провинции Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Якшанба куни Суриядаги М4 трассасининг зиддият кучайган бўлагида илк марта Россия-Туркия қўшма патрули амалга оширилди

ТОШКЕНТ, 15 мар – Sputnik. Россия-Туркия ҳамкорлигида Идлибда амалга оширилган биринчи патрул маршрути босқинчилик уюшмалари томонидан уюштирилган фитналар туфайли қисқартирилди.

Трасса М5 Дамаск-Алеппо в районе поселения Маарет-Нуман провинции Идлиб в Сирии - Sputnik Ўзбекистон
Россия ва Туркия Идлиб бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишувга эришди

Маълум қилинишича, жангарилар маҳаллий аҳолидан "жонли девор" сифатида фойдаланган.

Якшанба куни Суриядаги М4 трассасининг зиддият кучайган бўлагида илк марта Россия-Туркия қўшма патрули амалга оширилди.

"Ҳамкорликдаги патрул маршрути Туркия назорати остида бўлмаган босқинчилик уюшмалари томонидан режалаштирилган фитналар туфайли қисқартирилди. Ўз фитналарини амалга ошириш мақсадида террорчилар тинч аҳоли, шу жумладан аёллар ва болалардан "жонли девор" сифатида фойдаланишга ҳаракат қилишган", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, тинч аҳоли жабрланиши мумкин бўлган ҳодисаларни олдини олиш мақсадида Россия-Туркия қўшма координация маркази томонидан ҳамкорликдаги патрул маршрути давомийлигини қисқартириш қарори қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0