Керри: Сурияда уруш барҳам топиши учун Башар Асад президентликдан кетиши керак

Oбуна бўлиш
Токи Сурия президенти Башар Асад ҳукумат тепасида қолар экан, Суриядаги урушга барҳам бериб бўлмайди, деб ҳисоблайди АҚШ давлат котиби Жон Керри.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Токи Сурия президенти Башар Асад ҳукуматни бошқаришда давом этар экан, Суриядаги урушни тўхтатишнинг иложи бўлмайди, деб ҳисоблайди АҚШ давлат котиби Жон Керри.

Керри: АҚШ Буюк Британия ЕИ таркибида қолишидан манфаатдор

“Жуда кўплаб одамлар Асад Сурия ҳукумати тепасида қолса, тинчликка эришиб бўлмаслиги ҳақида гапирмоқда. Уруш барҳам топиши учун у президентликдан кетиши керак, акс ҳолда биз тинчлик ўрната олмаймиз” — деди Керри, Мюнхенда бўлиб ўтган хавфсизлик бўйича анжуманда нутқ сўзлар экан.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 12-14 феврал кунлари Мюнхенда хавфсизлик бўйича анъанавий анжуман ўтказилмоқда. Бу йил анжуман иштирокчилари ўртасида Суриядаги уруш ва миграцияга оид инқироз масалалари муҳокама қилинмоқда.

Янгиликлар лентаси
0