Башар Асад: Сурия уруши – бу 3-жаҳон урушининг кичик модели

© Пресс-служба президента Сирии Башара Асада / Sputnik / Медиабанкка ўтишПрезидент Сирии Башар Асад
Президент Сирии Башар Асад - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Башар Асад айтишига қараганда, АҚШ Сурияга бостириб киришда ўз тактикасини ўзгартирган. Улар ўз қуролли кучлари ўрнига бошқа кучлардан фойдаланган.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Сурия уруши бу – учинчи жаҳон урушининг кичик модели, деб  ҳисоблайди Башар Асад. АҚШ Сурияга кириб келишининг асл мақсади - бу нефт конларини босиб олиш, дейди Сурия президенти. RT хабарига асосан. 

Дунёда Иккинчи жаҳон уруши якунида ўрнатилган тартиб Совет Иттифоқи тугаши билан ўз кучини йўқотди. АҚШ ўзини яккаҳоким ҳисоблаб, бошқа давлатлардан истаган нарсасини тортиб ола бошлади – нефт, олтин, пул ва сиёсий ҳуқуқларини.  

“Дунёда Иккинчи жаҳон уруши якунида ўрнатилган тартиб Совет Иттифоқи тугаши билан ўз кучини йўқотди. АҚШ ўзини яккаҳоким ҳисоблаб, бошқа давлатлардан истаган нарсасини тортиб ола бошлади – нефт, олтин, пул ва сиёсий ҳуқуқларини. Лекин бир қутбли дунё модели энди ишламайди. Дунёда янги куч марказлари пайдо бўлмоқда – Россия, Хитой, Ҳиндистон ва бошқалар”, - деди Сурия президенти.

“Шуни унутмангки, АҚШ бутун дунё билан уруш олиб бормоқда. Дунёга ҳокимлик қилишда улар ҳеч кимни тан олмайди. Ҳатто – Буюк Британия, Франция ва бошқа йирик давлатларни”,  - дейди Сурия президенти.

Бугунги кунда АҚШнинг асосий муаммоси – улар ўз кучини йўқотаётганини ҳис қилишмоқда. Бир неча давлатлар АҚШ гегемонлигига “йўқ” дейишмоқда ва Вашингтон Россия, Эрон ва Сурияга қарши курашишга бел боғлаган. АҚШ ўзининг яккаҳокимлигига қарши  бўлган ҳар қандай давлат, ҳатто ўзининг Ғарбдаги иттифоқчиларига ҳам қарши курашишга тайёр, дейди Сурия президенти.

Удары российских Воздушно-космических сил по колоннам бензовозов - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги АҚШ Сурияда нефт контрабандаси билан шуғулланишини исботлади

Асад айтишига қараганда, Ироққа ўз қуролли кучлари билан кириб келган АҚШ кўп йўқотишларга дуч келган. Шундан сўнг АҚШ бошқа мамлакатларга бостириб киришда ўз тактикасини ўзгартирган.

“Улар Афғонистонга бостириб киришди – ҳеч нарсага эриша олишмади, Ироққа бостириб киришди – натижа бўлмади. Кейин улар бошқа мамлакатларга бостириб кира бошлашди, лекин бошқача тактика билан”, - дейди Асад.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Башар Асад АҚШ президенти Дональд Трампни – сўнгги вақтдаги президентлар орасида энг яхшиси деган эди. Бунга сабаб Дональд Трампнинг очиқ сиёсат олиб бориши, асл мақсадини яширмаслиги деган эди Сурия президенти.   

“Ҳақиқиат шундаки, АҚШ президентлари бу – ўз лоббилари манфаати йўлига хизмат қилувчи бир гуруҳ жиноятчилар. Улар орасида нефт компаниялари ва қурол ишлаб чиқарувчилар лоббилари бор. Шундай экан, бизга очиқ рақибдан бошқа ким керак ?”, - деган эди Башар Асад.

Янгиликлар лентаси
0