ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Лавров ва Керри бу галги учрашувда террорчиларга қарши Сурияда олиб борилаётган урушда координацияни йўлга қўйиш ҳақида музокара ўтказадилар, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Бу учрашув бирор бир ҳужжат ишлаб чиқилишига асос бўла оладими-йўқми, ҳозирча номаълум, аммо Лавров ва Керрининг бу галги учрашувига россиялик ва америкалик дипломатлар ва ҳарбийларнинг биргаликдаги фаол фаолияти туртки бўлган", — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Лавров ва Керри Сурияда тинчлик тартибини ушлаб туриш ва сиёсий жараённи ишга тушириш масалаларини кўриб чиқадилар. Томонлар Турки-Сурия чегарасида расмий Анқара томонидан амалга оширилган операция масаласини ҳам кўриб чиқишлари эҳтимолдан ҳоли эмас.
Бундан сал олдин Вашингтон Россия ва Эронни кимёвий қуролдан фойдаланганлиги учун "Сурияни жавобгарликка тортишга" чақирган эди.
Сергей Лавров эса Вашингтоннинг талабига жавобан Америкага Сурияда тинчлик жараёни битимига амал қилмаганлигини эслатиб қўйди: "Уларга ойнага яхшироқ қараб, январ ойидан буён бериб келаётган ваъдаларининг устидан чиқишни маслаҳат бераман. Америка оппозицияни террорчилардан ажратиб олсин олдин. Улар бундай қила олмайди — чунки ё қўлидан келмайди ёки исташмаяпти"