Керри Лавровни 39 ёши билан табриклаб, "ўзингдан катталарни ҳурмат қил" дея уқтирди

© Sputnik / Эдуард Песов / Медиабанкка ўтишРоссия ТИВ раҳбари С.Лавровнинг АҚШ Давлат котиби Дж.Керри билан учрашуви
Россия ТИВ раҳбари С.Лавровнинг АҚШ Давлат котиби Дж.Керри билан учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат котиби Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровни 66 ёшга тўлгани билан муборакбод этди. Табриклардан сўнг дипломатлар ёш борасида ўзаро ҳазил-ҳузул қилдилар, деди журналистларга Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Сергей Лавров ва Жон Керри учрашуви тафсилотлари билан ўртоқлашди. Захарованинг сўзларига қараганда, суҳбат аввалида АҚШ Давлат котиби Россия Ташқи ишлар вазирини таваллуд айёми билан муборакбод этган.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри - Sputnik Ўзбекистон
Керри: Россия ва АҚШ келишмовчиликларга қарамасдан ҳамкорлик қила олади

"Бугунги суҳбатимиз муваффақиятли бўлади, деб умид қиламан. Шу фурсатдан фойдаланиб, сени туғилган кунинг билан табрикламоқчиман. Бу сана сенга ушбу музокараларни олиб бориш учун қўшимча донолик бағишлайди, деб умид қиламан. 39 ёш учун кўринишинг жуда бинойи", — деди Керри.

Россия ва АҚШ дипломатия раҳбарлари шундан сўнг ўзаро ҳазил-ҳузул қилдилар. “Раҳмат, Джон, аммо, агар донолик туғилган кунлар сони билан ўлчанадиган бўлса, сени қувиб ҳам етолмаслигим аниқ",- деди Лавров.
Лавров томонидан айтилган сўзлар делегация орасида кулги уйғотди. "Муҳими, ўзингдан каттани ҳурмат қилсанг, бўлгани",- бўш келмади Керри.

Россия Ташқи ишлар вазири Лавров 21 март куни 66 ёшни қарши олди, Джон Керри эса ўтган йил сўнгида 72 ёшга тўлди.
Керри Россия пойтахти Москва шаҳрига куни кеча икки кунлик сафар билан келди. Шу йил ҳисобидан Керри учинчи бор Россияга ташриф буюрмоқда.

Янгиликлар лентаси
0