ТОШКЕНТ, 28 июн — Sputnik. Бугун президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланади. Республика бўйлаб сайлов участкалари соат 11:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.
Муддатидан олдин овоз бериш
© Sputnik
Сайлов участкасида муддатидан олдин овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан соат 18:00 га қадар, дам олиш ва байрам кунлари соат 11:00 дан соат 17:00 га қадар амалга оширилади.
© Sputnik
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз бериш 5 июль куни якунланади.
Муддатидан олдин овоз бериш
© Sputnik
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 июнь-5 июль кунлари бўлиб ўтади. Ташқи ишлар вазирлигининг МСКга келиб тушган тақдимномасига асосан 39 та Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси тузилади.
Муддатидан олдин овоз бериш
© Sputnik
Президентликка Экопартиядан Абдушукур Ҳамзаев, Халқ-демократик партиясидан Улуғбек Иноятов, "Адолат" социал-деморкатик партиясидан Робахон Маҳмудова, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан (ЎзЛиДеП) амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилган. Номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 7 июндан бошланган.