https://sputniknews.uz/20230508/muddatidan-ilgari-ozbekiston-prezidenti-saylovi-34747417.html
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови қачон ўтказилиши аниқ бўлди
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови қачон ўтказилиши аниқ бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловини тайинлаш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.
2023-05-08T14:57+0500
2023-05-08T14:57+0500
2023-05-08T17:08+0500
сиёсат
ўзбекистонда президент сайлови
шавкат мирзиёев
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1e/34458575_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_3f82c73c809085dde1fd724467fff823.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев 8 май куни тегишли фармонни имзолади.Муддатидан илгари президент сайловига оид сўнгги хабарлардан бохабар бўлиш учун Telegram-каналимизга обуна бўлинг ва биринчи бўлиб ўқинг: кирилл ва лотин ёзувида.Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилган эди. Давлат раҳбари бундай қарорга келишнинг сабабларини тушунтирган эди.Президентнинг сўзларига кўра, Асосий қонунга мувофиқ, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда. Янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда. Халқ давлатдан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.Дунёда ва минтақада кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда."Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган. Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ. Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деган эди Мирзиёев.Сайлов кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, президент муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади.Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини Марказий сайлов комиссияси белгилайди.Мавзуга доир: Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади - Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1e/34458575_301:29:2865:1952_1920x0_80_0_0_3ef05e4098e9323c57b4789911fbe1e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
муддатидан илгари ўзбекистон президенти сайлови 9 июль 2023 шавкат мирзиёев
муддатидан илгари ўзбекистон президенти сайлови 9 июль 2023 шавкат мирзиёев
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови қачон ўтказилиши аниқ бўлди
14:57 08.05.2023 (янгиланди: 17:08 08.05.2023) Шавкат Мирзиёев 9 июль куни мудатидан илгари президент сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев 8 май куни тегишли фармонни имзолади.
Муддатидан илгари президент сайловига оид сўнгги хабарлардан бохабар бўлиш учун Telegram-каналимизга обуна бўлинг ва биринчи бўлиб ўқинг: кирилл ва лотин ёзувида. "Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 110 ва 128-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан 2023 йил 9 июль кунига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинлансин", - дейилган фармон
матнида.Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини
эълон қилган эди. Давлат раҳбари бундай қарорга келишнинг сабабларини тушунтирган эди.
Президентнинг сўзларига кўра, Асосий қонунга мувофиқ, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда. Янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда. Халқ давлатдан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.
Дунёда ва минтақада кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.
"Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган. Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ. Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деган эди Мирзиёев.
Сайлов кодексига киритилган
ўзгартиришларга кўра, президент муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов ушбу кодексга тўлиқ мувофиқ ҳолда 2 ой ичида ўтказилади.
Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатларини Марказий сайлов комиссияси белгилайди.