https://sputniknews.uz/20230508/ozbekiston-muddatidan-ilgari-prezident-saylovi-34743684.html
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади - Мирзиёев
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади - Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди
2023-05-08T13:14+0500
2023-05-08T13:14+0500
2023-05-08T17:09+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистонда президент сайлови
шавкат мирзиёев
ўзбекистон президенти сайлови — 2023
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34744461_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_2420639ce36b4d18789f3583c2d4887c.jpg
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини эълон қилди. Муддатидан илгари президент сайловига оид сўнгги хабарларни Telegram-каналимизда биринчи бўлиб ўқинг: кирилл ва лотин ёзувида.Президент парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув чоғида янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган ваколатдан фойдаланиб, тегишли фармонни имзолаганини маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда. Халқ давлатдан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда. Дунёда ва минтақада кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда. Президент бундан буён ҳам давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат халқ билан бамаслаҳат иш олиб борилишини таъкидлади. Таъкидланишича, сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади. Давлат раҳбари сиёсий партиялар, президентликка номзодлар мамлакат тинчлиги ва унинг равнақига, халқ фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирди.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги президент сайлови 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган эди. Унда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан яна 5 йил муддатга президентликка қайта сайланган эди. Референдум натижасида қабул қилинган янгиланган Конституцияга мувофиқ президент ваколати 7 йилгача узайтирилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/08/34744461_87:0:1224:853_1920x0_80_0_0_b559df5c731dde05ad183de5a1cde227.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев ўзбекистон муддатидан илгари президент сайлови
шавкат мирзиёев ўзбекистон муддатидан илгари президент сайлови
Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилади - Мирзиёев
13:14 08.05.2023 (янгиланди: 17:09 08.05.2023) Президентнинг сўзларига кўра, янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.
ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови ўтказилишини
эълон қилди. Президент парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан учрашув чоғида янгиланган Конституциянинг 128-моддасида мамлакат президентига берилган
ваколатдан фойдаланиб, тегишли фармонни имзолаганини маълум қилди.
"Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман? Чунки ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда", - деди Мирзиёев.
Унинг сўзларига кўра, янгиланган Конституция президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда. Халқ давлатдан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда. Дунёда ва минтақада кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.
Президент бундан буён ҳам давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат халқ билан бамаслаҳат иш олиб борилишини таъкидлади.
"Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган. Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ. Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деди президент.
Таъкидланишича, сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади. Давлат раҳбари сиёсий партиялар, президентликка номзодлар мамлакат тинчлиги ва унинг равнақига, халқ фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги президент сайлови 2021 йил 24 октябрь куни
бўлиб ўтган эди. Унда амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан яна 5 йил муддатга президентликка қайта сайланган эди.
Референдум натижасида қабул қилинган
янгиланган Конституцияга мувофиқ президент ваколати 7 йилгача узайтирилган.