Бугун Ўзбекистон бўйлаб соат 08.00да президент сайловларида овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Oбуна бўлиш
24 октябр куни соат 08.00да президент сайловларида овоз бериш жараёни бошланди.
20:08 25.10.2021
18:03 25.10.2021
17:17 25.10.2021
16:34 25.10.2021
Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
16:27 25.10.2021
Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
15:39 25.10.2021
15:39 25.10.2021
Лукашенко Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
15:01 25.10.2021
Путин Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
12:58 25.10.2021
12:02 25.10.2021
12:02 25.10.2021
Сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилингани ҳақидаги хабар ёлғон – МСК
22:30 24.10.2021
© Дильшода Рахматова
МСК раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг сўзларига кўра, чет элларда овоз берган ватандошлар сони ҳақида эртага, 25 октябрь куни маълумот берилади.
Ўзбекистон Сайлов кодексининг 96-моддасида, сайлов, агар унда сайловчиларнинг камида 33 фоизи иштирок этган бўлса, ҳақиқий деб ҳисобланиши белгиланган.
“Демак, Сайлов кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтган ва ҳақиқий деб ҳисобланади”, - деди Низомхўжаев.
МСК раисининг таъкидлашича, сайлов жараёнлари мамлакатнинг туман ва шаҳарларидаги 207 та сайлов участкаларига ўрнатилган 414 та видеокамералар орқали онлайн транслация қилинди.
Овоз бериш жараёнлари аккредитациядан ўтган 1672 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари томонидан кенг ёритилди.
Сайлов йигирмага яқин халқаро ташкилотдан, элликка яқин давлатдан келган минга яқин халқаро кузатувчилар томонидан бевосита кузатиб борилди.
22:16 24.10.2021
20:13 24.10.2021
Овозларни ҳисоблаш бошланди
Мамлакат бўйлаб барча сайлов участкалари ёпилди. Комиссия аъзолари овозларни ҳисоблашни бошлашди.
МСК маълумотларига кўра, сайловнинг дастлабки натижалари эртага, 25 октябрь куни соат 16:00 да эълон қилинади
© Sputnik / Дильшода Рахматова
© Дильшода Рахматова
© Sputnik / Дильшода Рахматова
© Sputnik / Дильшода Рахматова
20:00 24.10.2021
Ўзбекистонда президент сайловида овоз бериш якунланди
© Sputnik
19:21 24.10.2021
Шифохоналарда даволанаётган беморлар ҳам президент сайловида овоз беришди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати директори Баҳодир Юсупалиевнинг сўзларига кўра, республикадаги мавжуд шифохоналарда даволанаётган беморлар ҳам президент сайловларида фаол иштирок этишди. Жумладан, мустақил юриш имконияти бўлган беморлар учун шифохона ҳудудида махсус тайёрланган хонада, ётоқ режимидаги беморлар учун махсус мобил сайлов қутилари орқали овоз беришлари ташкил этилди.
COVID-19 коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган шифохоналарда 25 та сайлов участкалари ташкил этилиб, шифохонада даволанаётган 3 минг нафар сайловчи (беморлар) овоз беришлари учун имконият яратилди.
Шунингдек, республика бўйича 150 дан ортиқ шифохоналарда сайлов участкалари ташкил этилиб, уларда даволанаётган беморларнинг овоз беришлари таъминланди.
18:37 24.10.2021
18:16 24.10.2021
“Оилавий” овоз бериш ҳолатлари қайд этилмоқда - МСК раиси ўринбосари
МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг сўзларига кўра, сайлов куни ўтказилган мониторинг натижалари баъзи сайлов участкаларида “оилавий” овоз бериш ҳолатлари қайд этилганини кўрсатмоқда.
Шунингдек, бир сайловчи томонидан икки ёки ундан ортиқ сайлов бюллетенларини сайлов қутисига ташлаб юбориш каби айрим ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларга ҳам МСКнинг эътибори қаратилди. Зудлик билан бундай ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура идораларига мурожаат қилинган.