https://sputniknews.uz/20211025/shavkat-mirziyoev---801-ovoz-topladi--saylovning-dastlabki-natijalari-elon-qilindi-21076753.html
Шавкат Мирзиёев 80,1% овоз тўплади: сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев 80,1% овоз тўплади: сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Шавкат Мирзиёев - ғолиб, Мақсуда Ворисова - иккинчи, Алишер... 25.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-25T16:15+0500
2021-10-25T16:15+0500
2021-10-25T17:08+0500
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
президент
сайлов натижалари
натижа
алишер қодиров
марказий сайлов комиссияси
нарзулло обломуродов
мақсуда ворисова
баҳром абдуҳалимов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21001615_50:0:3691:2048_1920x0_80_0_0_edb81407916a13b9810caf00bf5cceb4.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. МСК 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. Хабарда айтилишича, айни дамда барча сайлов участкаларида бюллетенлар ҳисоблаб бўлинган. Уларнинг натижалари қуйидагича:Айтиш жоизки, бу йилги Ўзбекистон президенти сайловида аҳоли фаол иштирок этди. Маҳаллий вақт билан соат 11:00да сайловчиларнинг 33.6 % (6,7 млн киши) овоз беришга улгурган эди. Сайлов қонунчилигига мувофиқ сайловчиларнинг 33% овоз берса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади. Соат 20:00 ҳолатига сайловичиларнинг 80,4% овоз беришди, 16 млн Сайловни кузатиб борган халқаро экспертлар унинг қонунларга мувофиқ равишда бўлиб ўтганини қайд этишди. Хусусан, МДҲ ижроий котиби, МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Сергей Лебедев "Сайловлар Ўзбекистон сайлов кодексига мутлақ мувофиқ ва юқори даражада" бўлиб ўтганини таъкидлади. Республика бош прокурори ҳисоботига кўра, сайлов жараёнида бирорта ҳам қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилмади. Президент сайловларида нафақат Ўзбекистон ичида яшаётган, балким хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этишди. Хусусан, Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида овоз бериш учун минглаб фуқаролар келишди. Натижада кўчада ҳам узун навбат пайдо бўлди. Об-ҳаво салқин бўлганини ҳисобга олиб, элчихона навбатда кутиб турганларга иссиқ чой ва бутербродлар тарқатилди. Сайлов жараёнлари мамлакатнинг туман ва шаҳарларидаги 207 та сайлов участкаларига ўрнатилган 414 та видеокамералар орқали онлайн транслация қилинди.Овоз бериш жараёнларини аккредитациядан ўтган 1672 нафар маҳаллий ва хорижий журналистлар томонидан кенг ёритилди.Ундан ташқари сайловни 20га яқин халқаро ташкилотдан, 50ка яқин давлатдан келган 1000 нафарга яқин халқаро кузатувчилар томонидан бевосита кузатиб борилди. Шунингдек, маҳаллий партия ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидандан 64 450 нафар кузатувчи республиканинг барча вилоят ва ҳудудларида жойлашган сайлов участкаларида бўлиб, кузатиб боришди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/15/21001615_505:0:3236:2048_1920x0_80_0_0_e9d6e86c885dbd236bd5355111a2bfb7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, президент, сайлов натижалари, натижа, алишер қодиров, марказий сайлов комиссияси , нарзулло обломуродов, мақсуда ворисова, баҳром абдуҳалимов
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, президент, сайлов натижалари, натижа, алишер қодиров, марказий сайлов комиссияси , нарзулло обломуродов, мақсуда ворисова, баҳром абдуҳалимов
Шавкат Мирзиёев 80,1% овоз тўплади: сайловнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
16:15 25.10.2021 (янгиланди: 17:08 25.10.2021) Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Шавкат Мирзиёев - ғолиб, Мақсуда Ворисова - иккинчи, Алишер Қодиров - учинчи ўринда.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik. МСК 24 октябрь куни бўлиб ўтган президент сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Хабарда айтилишича, айни дамда барча сайлов участкаларида бюллетенлар ҳисоблаб бўлинган. Уларнинг натижалари қуйидагича:
80,1 % Шавкат Мирзиёев (ЎзЛиДеП); 6,6 % Мақсуда Ворисова (ЎзХДП); 5,5 % Алишер Қодиров (“Миллий тикланиш” ДП); 4,1 % Нарзулло Обломуродов (Экопартия); 3,4 % Баҳром Абдуҳалимов (“Адолат” СДП). "Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови халқаро мезонлар ва стандартларга мос миллий сайлов қонунчилигимизга, унда белгиланган демократик принципларга тўла мос ҳолда кўтаринки руҳда ўтказилди", - деди МСК раиси Низомхўжаев.
Айтиш жоизки, бу йилги Ўзбекистон президенти сайловида аҳоли фаол иштирок этди. Маҳаллий вақт билан соат 11:00да сайловчиларнинг 33.6 % (6,7 млн киши) овоз беришга улгурган эди. Сайлов қонунчилигига мувофиқ сайловчиларнинг 33% овоз берса, сайлов бўлиб ўтган ҳисобланади.
Соат 20:00 ҳолатига сайловичиларнинг 80,4% овоз беришди, 16 млн
Сайловни кузатиб борган халқаро экспертлар унинг қонунларга мувофиқ равишда бўлиб ўтганини қайд этишди. Хусусан, МДҲ ижроий котиби, МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Сергей Лебедев "Сайловлар Ўзбекистон сайлов кодексига мутлақ мувофиқ ва юқори даражада" бўлиб ўтганини таъкидлади.
Республика бош прокурори ҳисоботига кўра, сайлов жараёнида бирорта ҳам қонунбузарлик ҳолатлари қайд этилмади.
Президент сайловларида нафақат Ўзбекистон ичида яшаётган, балким хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этишди.
Хусусан, Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида овоз бериш учун минглаб фуқаролар келишди. Натижада кўчада ҳам узун навбат пайдо бўлди. Об-ҳаво салқин бўлганини ҳисобга олиб, элчихона навбатда кутиб турганларга иссиқ чой ва бутербродлар тарқатилди.
Сайлов жараёнлари мамлакатнинг туман ва шаҳарларидаги 207 та сайлов участкаларига ўрнатилган 414 та видеокамералар орқали онлайн транслация қилинди.
Овоз бериш жараёнларини аккредитациядан ўтган 1672 нафар маҳаллий ва хорижий журналистлар томонидан кенг ёритилди.
Ундан ташқари сайловни 20га яқин халқаро ташкилотдан, 50ка яқин давлатдан келган 1000 нафарга яқин халқаро кузатувчилар томонидан бевосита кузатиб борилди.
Шунингдек, маҳаллий партия ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидандан 64 450 нафар кузатувчи республиканинг барча вилоят ва ҳудудларида жойлашган сайлов участкаларида бўлиб, кузатиб боришди.