https://sputniknews.uz/20211025/rossiyalik-kuzatuvchi-chekka-qishloqlar-qanday-ovoz-berganini-borib-kordi-21074035.html
Россиялик кузатувчи чекка қишлоқлар қандай овоз берганини бориб кўрди
Россиялик кузатувчи чекка қишлоқлар қандай овоз берганини бориб кўрди
Sputnik Ўзбекистон
Марказда жойлашган "намунали" сайлов участкалари ўрнига чекка қишлоқларда сайлов қандай ўтганини бориб кўрган россиялик кузатувчи билан суҳбат. 25.10.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-10-25T11:29+0500
2021-10-25T11:29+0500
2021-10-25T11:29+0500
ўзбекистонда президент сайловлари-2021
сайлов натижалари
марказий сайлов комиссияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21069309_0:0:1761:991_1920x0_80_0_0_81de457e4ab432e78cb6a32ac441dea2.jpg
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik, Анна Желиховская. Россия фахрий шифокори, сенатор, болалар онколог-жарроҳи Владимир Круглый Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловлари ҳақида ўз тассуротлари билан бўлишди. Sputnik мухбири хабарига асосан.- Владимир Игоревич, Ўзбекистонда сайловни кузатишга тайёргарлик жараёни қандай ўтди?Биз МДҲ давлатларида сайловларини кузатишда катта тажрибага эгамиз. Шунинг учун олдимизга қўйилган вазифаларни яхши тушунардик. Масалан шахсан мен сайлов бўлиб ўтаётган мамлкатнинг ушбу саҳадаги қонунчилигини ўрганаман.Кимдир кузатувчилар сайловда қандайдир қонунбузарликлар қидириши керак деб ҳисоблайди. Айрим ҳамкасабаларимиз эса, сайловга ўз нуқтаи назарларини боғламоқчи бўлишади. Аслида эса, кузатувчининг вазифаси – сайлов бўлиб ўтаётган мамлакат қонунчилигига мувофиқ ўтишини кузатишдир. Бу сафар - Ўзбекистон қонунларига.Ҳар қандай сайловнинг асосий вазифаси – унинг натижаси халқ амрига мувофиқ бўлиши.- Сиз ташриф буюрган участкаларингизда сизда энг катта таасурот қолдирган нарса нима бўлди?Биз участкаларни сайловдан бир кун олдин кузатишни бошладик. Тошкентда 10дан ортиқ манзилга ташриф буюрдик, сайловга тайёргарликни кўрдик. Сайлов куни ҳам Тошкентдаги бир неча участкаларда бўлиб уларнинг ҳар бирида жуда кўп кузатувчиларни кўрдик. Шундан сўнг кутилмаганда Самарқандга боришга қарор қилдик. Бу қарорни биз ўзимиз қабул қилдик.Самарқандда иккита сайлов участкасида бўлиб у ерда БААдан келган кузатувчиларни кўрдик. Кейин эса, шаҳардаги “намунали” участкалардан кўра, марказдан узоқроқ чекка қишлоқларга боришга қарор қилдик.Биз жами 15-17та сайлов участкаларида бўлдик, оддий самарқандликлар ҳаёти билан танишдик.- Бошқа кузатувчилар барча сайлов участкаларида юқори кайфият ҳукм сурганини қайд этишди. Самарқандда ҳам шундай эканми?Албатта! Самарқанд чеккасида жойлашган сайлов участкаларида ҳам мусиқа чалиниб турарди, одамларда байрам кайфияти марказдан кўра кўпроқ кузатиларди. Биз навбатларни кузатмадик, лекин кўп киши овоз бергани билиниб турарди.Биз Самарқандга эрталаб соат 10да етиб келдик. Шу вақтга қадар аксарият сайловчилар овоз бериб бўлишган эди. Сайлов қутилари шаффоф бўлгани учун, қанча одам овоз берганини кўриш мумкин. Айрим қутилар тўлиб бўлган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/18/21069309_248:0:1569:991_1920x0_80_0_0_2dba218249e2302b7bf97b10377dff8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, сайлов натижалари, марказий сайлов комиссияси
ўзбекистонда президент сайловлари-2021, сайлов натижалари, марказий сайлов комиссияси
Россиялик кузатувчи чекка қишлоқлар қандай овоз берганини бориб кўрди
Марказда жойлашган "намунали" сайлов участкалари ўрнига чекка қишлоқларда сайлов қандай ўтганини бориб кўрган россиялик кузатувчи билан суҳбат.
ТОШКЕНТ, 25 окт - Sputnik, Анна Желиховская. Россия фахрий шифокори, сенатор, болалар онколог-жарроҳи Владимир Круглый Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловлари ҳақида ўз тассуротлари билан бўлишди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
- Владимир Игоревич, Ўзбекистонда сайловни кузатишга тайёргарлик жараёни қандай ўтди?
Биз МДҲ давлатларида сайловларини кузатишда катта тажрибага эгамиз. Шунинг учун олдимизга қўйилган вазифаларни яхши тушунардик. Масалан шахсан мен сайлов бўлиб ўтаётган мамлкатнинг ушбу саҳадаги қонунчилигини ўрганаман.
Кимдир кузатувчилар сайловда қандайдир қонунбузарликлар қидириши керак деб ҳисоблайди. Айрим ҳамкасабаларимиз эса, сайловга ўз нуқтаи назарларини боғламоқчи бўлишади. Аслида эса, кузатувчининг вазифаси – сайлов бўлиб ўтаётган мамлакат қонунчилигига мувофиқ ўтишини кузатишдир. Бу сафар - Ўзбекистон қонунларига.
Ҳар қандай сайловнинг асосий вазифаси – унинг натижаси халқ амрига мувофиқ бўлиши.
- Сиз ташриф буюрган участкаларингизда сизда энг катта таасурот қолдирган нарса нима бўлди?
Биз участкаларни сайловдан бир кун олдин кузатишни бошладик. Тошкентда 10дан ортиқ манзилга ташриф буюрдик, сайловга тайёргарликни кўрдик. Сайлов куни ҳам Тошкентдаги бир неча участкаларда бўлиб уларнинг ҳар бирида жуда кўп кузатувчиларни кўрдик. Шундан сўнг кутилмаганда Самарқандга боришга қарор қилдик. Бу қарорни биз ўзимиз қабул қилдик.
Самарқандда иккита сайлов участкасида бўлиб у ерда БААдан келган кузатувчиларни кўрдик. Кейин эса, шаҳардаги “намунали” участкалардан кўра, марказдан узоқроқ чекка қишлоқларга боришга қарор қилдик.
Биз жами 15-17та сайлов участкаларида бўлдик, оддий самарқандликлар ҳаёти билан танишдик.
- Бошқа кузатувчилар барча сайлов участкаларида юқори кайфият ҳукм сурганини қайд этишди. Самарқандда ҳам шундай эканми?
Албатта! Самарқанд чеккасида жойлашган сайлов участкаларида ҳам мусиқа чалиниб турарди, одамларда байрам кайфияти марказдан кўра кўпроқ кузатиларди. Биз навбатларни кузатмадик, лекин кўп киши овоз бергани билиниб турарди.Биз Самарқандга эрталаб соат 10да етиб келдик. Шу вақтга қадар аксарият сайловчилар овоз бериб бўлишган эди. Сайлов қутилари шаффоф бўлгани учун, қанча одам овоз берганини кўриш мумкин. Айрим қутилар тўлиб бўлган эди.