Бош прокурор сайловда келиб тушган мурожаат ва хабарлар ҳақида маълумот берди

© Пресс-служба ЦИК УзбекистанаГенеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев
Генеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
Oбуна бўлиш
Сайловдаги қонун бузилиши ҳолати мавжудлигини текшириб кўриш учун жами 12 та хабар ва мурожаатлар келиб тушган.
ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев прокуратура органларига келиб тушган мурожаат ва хабарлар ҳақида маълумот берди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, кечаги матбуот анжуманидан сўнг сайлов иштирокчиларидан қонун бузилиши ҳолати мавжудлигини текшириб кўриш учун жами 12 та хабар ва мурожаатлар келиб тушган.
Уларнинг 5 таси Тошкент шаҳрига, 3 таси Қашқадарё вилоятига, 1 тадани Наманган, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Выборы в Узбекистане-2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.10.2021
ШҲТ Ўзбекистонда бўлиб ўтган президент сайловига баҳо берди
Ушбу маълумотларнинг 1 тасини Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси тақдим этган, 1 таси бевосита Штаб томонидан Интернет тармоғи мониторинги натижасида аниқланган. Қолган 10 таси фуқароларнинг прокуратура органларидаги 1007 рақамли ишонч телефонига мурожаатлари ташкил этган.
Масалан, Юнусобод туманидаги 519 - сонли сайлов участкасида фуқаро 3 нафар оила аъзолари учун ҳам овоз беришга ҳаракат қилган. Бу ҳаракат участка сайлов комиссияси раиси томонидан зудлик билан тўхтатилиб, ортиқча бюллетенларни сайлов қутисига ташлашга йўл қўйилмаган ва бу ҳақда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, прокуратурага тақдим этилди.
Округ сайлов комиссияси қарори билан фуқарога ортиқча бюллетен берган участка сайлов комиссияси аъзоси Кравцова комиссиядан дарҳол четлатилган, ҳозирда унинг маъмурий жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.
Миробод туманидаги 113 - сонли сайлов участкасида “Газета.уз” сайти мухбири сайлов қутисини кўздан кечириб, тегинганлиги учун участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари билан юзага келган зиддиятли ҳолат ҳақидаги видеоёзув Интернет мониторингида аниқланди.
Ўрганиш жараёнида бу иккала томон ўзаро ярашиб, тушунмовчиликни бартараф этган, ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Фуқаролардан Бош прокуратуранинг 1007 ишонч телефонига келиб тушган қолган 10 та мурожаат асосан, сайловга таклифнома берилмаганлиги, кўчма сайлов қутиси кечикаётганлиги, исми-шарифи бошқа сайлов участкасида қайд этилганлиги каби техник масалаларга доир бўлиб, жойида тўлиқ бартараф этилган.
Генеральный прокурор Узбекистана Нигматилла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.10.2021
Сайлов жараёни умумтан олинган халқаро қоидалар асосида бўлиб ўтмоқда – бош прокурор
Масалан, Қашқадарё вилояти Нишон туманидан фуқаро Хуррамов соат 16:50да мурожаат қилиб, ногиронлиги, кўчма сайлов қутиси кечикаётганлигини билдирган.
Йўлдошевнинг сўзларига кўра, ушбу мурожаатлар тезкор кўриб чиқилиб, барча масалалар жойида ҳал этилган.
Бош прокурор хорижий кузатувчилар, партия вакиллари ва бошқа фуқаролик жамияти институтларидан ҳам эътирозлар келиб тушмаганини қайд этди.
Ҳозирга қадар ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, сайлов жараёнида жиддий қонун бузилишларга йўл қўйилганлиги аниқланмаган.
“Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, таҳлилларимиз, назорат тадбирлари, кузатув ва мониторингларимиздан келиб чиқиб, сайловда қонунийлик тўлақонли таъминланди, деб ҳисоблашга барча асосларимиз бор”, - деди у.
Ўзбекистонда президент сайлови 24 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. МСК маълумотларига кўра, сайловда 16 миллион 36 минг 914 нафар (80,8 фоиз) сайловчи қатнашган.
МСК хабарига кўра, президент сайловининг дастлабки натижалари бугун Тошкент вақти билан соат 16:00 да МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев томонидан эълон қилинади.
Янгиликлар лентаси
0