Выборы президента Узбекистана — 2023 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.05.2023
Ўзбекистон президенти сайлови — 2023
Ўзбекистонда муддатидан илгари президенти сайлови 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтади.

Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш кунлари маълум бўлди

© Sputnik / Владимир АлексеевРеферендум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования.
Референдум по внесению изменений и дополнений в Конституцию Республики Узбекистан в посольстве Узбекистана в Москве 30 апреля 2023 года. Урна для голосования. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2023
Oбуна бўлиш
Муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугайди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари 28 – 5 июль кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг 1247- сонли қарор билан тасдиқланган календарь режада назарда тутилган.
Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови кампаниясини эълон қилиш ва уни ўтказиш бўйича календарь режага кўра, муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари сайловга 10 кун қолганда бошланади ва 3 кун қолганда тугайди.
Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.
Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда муддатидан илгари президент сайлови 9 июль кунига белгиланган. Марказий сайлов комиссияси (МСК) қонунда белгиланган талаблардан келиб чиқиб муддатидан илгариги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади. Сайлов кампанияси 10 майдан бошланди.Сиёсий партиялар 17 май 1 июнь оралиғидаги даврда президентликка номзод кўрсатишлари керак.
Янгиликлар лентаси
0